1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Кўпгап – мазмум Камгап – мамдуҳ

00:30 / 04.05.2017 4305 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

5366. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ одамларнинг ичида тилини сигирнинг тилига ўхшатиб айлантирган гапдонни ёмон кўради», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Мол кавш қайтарганда тилини икки лунжида айлантирганга ўхшаб, ҳуда-беҳудага балоғатга зеб бериб, ўзини кўрсатиш учун балоғатли сўзлашга ҳаракат қилган одамни Аллоҳ таоло хуш кўрмас экан. Бу маънода эҳтиёт бўлмоқ зарур

5367. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким кишиларнинг ёки одамларнинг қалбини ром қилиш учун сўз ўйини қилишни ўрганган бўлса, Аллоҳ қиёмат куни у одамдан тавбани ҳам, фидяни ҳам қабул қилмас», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Одамларни қойил қолдириш учун қилинган иш риёдан ўзга нарса бўлиши мумкин эмас. Риё эса доимо мазаммат қилинган нарсадир.

5368. «Ибн Умар розияллоҳу анҳумо:

«Машриқдан икки киши келди. Улар хутба қилдилар. Одамлар лол қолдилар. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, баённинг сеҳрлиси ҳам бор» ёки «Албатта, баённинг баъзиси сеҳрдир», дедилар».

Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Машриқдан келган икки киши – Зарбуқон ибн Бадр ва Амр ибн ал-Аҳтам эди. Албатта, чиройли гап кишини сеҳрлаб қўйиши бор.

5369. «Бир киши туриб, кўп гапирди. Шунда Амр ибн Осс:

«Агар гапини қисқа қилганида, ўзига яхши бўлар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Батаҳқиқ, гапни қисқа қилишни хуш кўрдим (ёки амр қилиндим). Албатта, қисқа қилиш яхшидир», деганларини эшитганман», деди».

Абу Довуд солиҳ санад ила ривоят қилган.

Шарҳ: Албатта, мазмунсиз кўп гапдан сермазмун оз гап яхшидир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 

 (ҳадис ва ҳаёт китобидан)


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эйнштейн айтади .Осмонга кўтарилиш асносида ҳаво етишмаслиги ортиб ва ортиб бораверади. Ҳатто, ҳаво етишмаслик сабаб бўғилиш юзага келади,.Қуръони Карим эса бу давоми...

1687 11:00 / 27.07.2021
Мусулмонларнинг энг катта муаммоларидан бири бирбирлари ҳақида яхши гумонда бўла олмасликларидир. Зеро, киши ҳақида яхши гумон қилиш қалбларни ҳалимлаштириб, давоми...

5660 17:02 / 06.09.2017
Бу воқеа Сурияда юз берган. Тикувчилик корхонаси раҳбари ҳикоя қилади.Тикувчилик корхонасининг раҳбари эдим. Эри вафот этган, уч нафар етими бор қўшним бор эди. давоми...

1762 11:00 / 12.08.2023
Барча китоблар ҳам инсоннинг маънавий камолотига хизмат қилавермайди. Одамга бадҳазм таом, заҳарли егулик каби ножўя таъсир этувчи қораламалар ҳам талайгина. давоми...

3732 17:01 / 05.05.2022