1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Қуръон ойига муносиб туҳфа

16:36 / 29.03.2023 1117 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинки, кунлар, ойлар ўтиб, яна Қуръони Карим ойи – Рамазон ойи бетакрор шукуҳ билан кириб келди.


Буюк алломалар юрти Ўзбекистонда ҳам барча жомеъ масжидларда ўқилаётган таровеҳ намозларида Аллоҳ таолонинг каломи – Қуръони Карим хатм қилинмоқда. Ватанимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган тарихий ислоҳотларнинг энг ёрқин намуналаридан бири бўлмиш муҳташам жомеъ масжид – фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг номи билан аталган мажмуада ҳам таровеҳ намозлари ўқилиб, барча ижтимоий тармоқлар орқали бутун дунёга намойиш қилинмоқда. 


Масжидимиз ходимлари ҳамда ислом.уз порталининг ижодий жамоаси Қуръонга мухлис халқимиз учун ажойиб Рамазон туҳфасини тақдим этдилар.


Нафақат мустақил юртимиз тарихида, балки бутун минтақада биринчи бор хатми Қуръон жонли эфирга узатилаётган пайтда шу аснода ўқилаётган ояти карималар Мадинаи Мунаввара мусҳафи шарифининг ёзувида бериб борилмоқда. Шунингдек, ҳар бир ояти карима билан бирга унинг ўзбек тилидаги маъно таржималари ҳам эфирга узатилмоқда. Тасвирда қорилар ўқиётган ҳар бир оятнинг мусҳафи шарифдаги айнан нусхаси ҳамда маъно таржимаси берилиб, кейинги оятга ўтилганда мос равишда ояти карималар ҳам, маъно таржимаси ҳам янгилаб турилибди. Шу тариқа Ўзбекистонимизда ҳам Ислом оламидаги барча давлатлардаги каби, айниқса, Саудия Арабистонида Мадинаи Мунаввара ҳамда Маккаи Мукаррамадан узатиладиган эфирлардаги каби, тиловат қилинаётган оятларнинг ёзуви ва маъно таржимаси узатиб туриладиган бўлди. 


Ушбу янгилик юртимиз масжидларида ўқилаётган таровеҳ намозларини уйидан, хизмат жойидан ёки чет эллардан томоша қилиб, Қуръон хатмига сомеъ бўлаётган азизларимиз учун муносиб Рамазон туҳфаси бўлди, иншааллоҳ.


Аллоҳ таоло Ўзининг каломига қилинаётган бу холисона хизматга бевосита ва билвосита ҳисса қўшаётган барча азизларимизга битмас-туганмас ажру савоблар ёзсин, Рамазон ойининг баракотидан бу ажру савобларни кўпайтириб, охиратга захира қилсин.


Янгиланиш фасли бўлмиш гўзал баҳорда юртимизга ташриф буюрган Рамазони шариф ойи мўмин-мусулмон, мухлис халқимиз учун чинакам янгиланиш ойи, покланиш, юксалиш ойи бўлсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зирр ибн Ҳубайш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Убай ибн Каъбдан .Биродаринг Ибн Масъуд .Ким йилни бедор ўтказса, Лайлатул Қадрни топади,, дейдими, деб давоми...

3651 08:08 / 05 апрель
Мусулмонлар орасида, хамда мусулмон бўлмаганлар орасида, Ислом дини байрамларни қай тарзда ўтказишни талқин этиши ҳақида, нотўғри фирклар юради. Баъзи бир давоми...

5685 12:43 / 14.06.2018
Бу йилги Рамазон ойи юртимиз мусулмонлари учун ўзгача бир тароватда ўтди. Ихлосли мўминмусулмонларимиз кундузлари рўза тутиб, кечалари масжидларда таровеҳ давоми...

1893 13:32 / 12.05.2021
Рамазон ойи одамлар учун ҳидоят манбаи ва тўғри йўл ҳамда ҳақ билан ботилни ажратгувчи очиқ оятлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир. Рамазон ойи ҳар доим давоми...

527 18:03 / 06 апрель