1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аврат жойларга қараса нима бўлади?

16:05 / 24.05.2016 12046 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзи эркаклар умумий ҳаммом ва сауналарда, чўмилиш ҳавзаларида битта калта иштонда (трусида) қолиб яланғочланишади. Шунда бошқа эркакларнинг беихтиёр назари тушиб қолиши гуноҳ бўлмайдими?

ЖАВОБ: Аввало, бировнинг авратига қарашдан кўзни тийиш керак. Шариатда фақат эркакларнинг хотинларнинг аврат жойларига қараши тақиқланган эмас,  балки эркак эркак кишининг авратига, аёл аёл кишининг авратига қараши ҳам ман этилган. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эр киши эр кишининг авратига назар солмайди, аёл киши аёл кишининг авратига назар солмайди», деганлар. Имом Абу Довуд Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: «Тирикнинг ҳам, ўликнинг ҳам сонига назар солма», деганлар.

Шу ўринда ўз-ўзидан, эркак кишининг қайси жойлари аврат ҳисобланади, деган савол келиб чиқади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эркак кишининг аврати киндигидан тиззасигача эканини айтганлар. Мусулмон эркак киши авратини бошқаларга кўрсатмаслиги лозим. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда саҳобалардан Журҳад ал-Асламий: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан ўтирган эдилар, сонимнинг очиқ турганини кўриб: «Сон аврат эканини билмайсанми?!» дедилар», деб айтганлар.

Шунингдек, киши ўзи ёлғиз қолганида ҳам яланғоч бўлиб юриши яхши эмас. Имом Термизий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини ривоят қилади: «Яланғоч бўлишдан сақланинглар, чунки фақат қазои ҳожат ва аҳлига яқинлашиш пайтидагина ажраладиган зотлар сизлар билан доимо биргадирлар». Яъни, фаришталар доим сизлар билан бирга, улардан уялинг, деганлар.

Имом Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар зикр этилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўз хотининг ва чўрингдан бошқасидан авратингни беркит», дедилар. Бир сўровчи: «Эй Аллоҳнинг Расули, агар бир киши ўзи холи бўлса-чи?» деб сўради. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таборака ва таоло ундан ҳаё қилмоққа ҳақлироқдир», дедилар (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволМенинг укам уйланиш арафасида учршуга чиқиб юрибти, муборак рамазон ойида учрашув мумкинми ЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Шариат қоидалари асосида бўлса, мумкин.

3889 09:05 / 12.06.2018
СаволАср ва шом вақти оралиғида ҳеч қандай намоз ўқиб бўлмайдими Ёки намоз ўқувчининг Аср ва Шом намози орасида ўқиб бўлмайдимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфНафл намоз ўқиб бўлмайди.httpsavollar.islom.uzsavol23724

6925 19:03 / 10.05.2017
Ассалому алайкум Мени бошқа диндаги эрхотин танишларим бор эди. Хотини оламдан ўтибди. Уйига бориб таъзия билдирсам бўладими Ёки қандай йўл тутай.Зикр аҳлидан давоми...

1907 08:10 / 29.05.2020
СаволАссалому алайкум Инсулин уколини қўлга ёки қоринга қилинганда баъзида қон озгина чиқса, баъзида эса чиқмайди. Қон чиқмаган ҳолда тоҳорат бузилмайдими давоми...

3983 09:25 / 01.03.2018