1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мир Араб мадрасасининг тарихий мавқеи тикланди

09:24 / 18.02.2023 880 pdf Ўқиш режими + -

Давлатимиз раҳбари Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасини бориб кўрди.

Бу мадраса 500 йиллик тарихга эга. Ундан кўплаб олимлар, имомлар, муфтийлар етишиб чиққан. Лекин ўтган асрда унинг мақоми ўрта махсус билим юрти даражасига тушиб қолган эди. Биноси ҳам зах тортган, китоблар етишмасди.

Шавкат Мирзиёев 2017 йилда бу ерга келиб, аҳволни кўрган, мадрасанинг тарихий мавқеини тиклашни мақсад қилган эди. Бунинг учун Арк яқинида янги бино барпо этилди ва яқинда фойдаланишга топширилди.

Олий мадраса 200 ўринга мўлжалланган. Бу ерда Қуръони карим, ҳадис, фиқҳ ва тасаввуф илмлари, хорижий тиллар пухта ўргатилади. Бугунги кунда жами 107 нафар талаба таълим олмоқда.

Ўқув хоналари, кутубхона, фаоллар зали, талабалар ётоқхонаси ва хизмат уйи, спортзал ва бассейнда барча қулайликлар яратилган.

Давлатимиз раҳбари мадраса талабалари билан суҳбатлашди.

- Бундай узоқ тарихга эга таълим даргоҳлари жуда кам, - деди Шавкат Мирзиёев. - Бугун унинг шароитини яхшилаб, тарихий адолатни тиклаганимиз хайрли иш бўлди, деб ўйлайман. Демократик ислоҳотларимиз натижасида диний соҳага ҳам эркинлик эпкини кириб келди. Шу билан бирга, ахборот макони ҳам очиқ. Интернетда илмий асоси бўлмаган турли талқинлар ҳам бор. Лекин уларни тажрибасиз ёшлар қаердан билади? Буни сизга ўхшаган илмли кишилар, имом-хатибларимиз исботлаб, тўғри тушунтириб бериши керак.

Диний таълим соатлари ва сифатини ислоҳ қилиш, уни амалиёт билан боғлаш бўйича фикрлар билдирилди.

Шу билан Президентнинг Бухоро вилоятига ташрифи якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.









Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 7 январь куни Саудия Арабистони Макка Амири, Икки муқаддас масжид ходими маслаҳатчиси Шаҳзода Холид алФайсал ташаббуси билан ташкил этилаётган Ҳаж ва умра давоми...

1063 13:45 / 07.01.2023
Айни пайтда Миср томонининг таклифига кўра, Ўзбекистон ва Мисрдаги диний соҳага оид марказлар ўртасида 20192023 йилларга мўлжалланган .Йўл харитаси,да кўзда тутилган давоми...

1485 15:40 / 02.07.2019
Миср сенати Қуръони Каримнинг .Замонавий тафсир, деб аталадиган таклифни кўриб чиқиш тўғрисидаги қонуни мамлакат диний доираларида баҳсмунозараларга сабаб давоми...

1284 11:33 / 07.01.2022
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни юртимизга ташриф билан келган Миср Бош имоми, АлАзҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад давоми...

3141 19:55 / 11.10.2018
Аудиолар

120859 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42426 14:35 / 11.08.2021