1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбарини қабул қилди

19:55 / 11.10.2018 3140 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 
11 октябрь куни юртимизга ташриф билан келган Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййибни қабул қилди. Бу ҳақда president.uz сайти хабар қилади.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг шу йил 4-5 сентябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи икки томонлама муносабатларимизни ривожлантириш йўлида тарихий қадам бўлганини қайд этди. 

Бугунги кунда муқаддас ислом динининг бағрикенглик тамойилларини, маърифий қадриятларини тарғиб этиш, унинг инсонпарварлик моҳиятини сақлаш, диний-маънавий меросни тадқиқ этиш, турли хавф-хатарларга қарши курашиш борасида Ўзбекистон ва Мисрда катта ишлар қилинаётгани учрашувда баён этилди. 

Хусусан, «Жаҳолатга қарши маърифат» билан курашиш тамойили асосида исломнинг эзгу ғояларини замондошларимизга, биринчи навбатда ёшларга етказиш мақсадида Тошкентда Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази, Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари Ал-Азҳар университети билан имзоланган ҳамкорлик меморандумлари диний уламолар, олимлар, малакали профессор-ўқитувчилар ва иқтидорли талабалар алмашувини йўлга қўйишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. 

Ал-Азҳар ўз таркибида ислом тадқиқотлари академияси, университет, маъҳадлар, жоме масжиди, бир қанча илмий марказларни бирлаштирган йирик расмий диний мажмуа ҳисобланади. 

Миср Бош имоми давлатимиз Раҳбарига самимий қабул учун чуқур миннатдорлик изҳор этар экан, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг самимий саломлари 
ва эзгу тилакларини етказди. 

Аҳмад Таййиб Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳаётнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотларни юқори баҳолади.

Ўзбекистонда ислом динининг асл моҳиятини ўрганиш ва тарғиб қилиш, диний-маънавий меросни кенг тадқиқ этиш борасида олиб борилаётган сиёсатни, БМТда илгари сурган қатор ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтди.

У ислом дини равнақига катта ҳисса қўшган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий, Маҳмуд Замахшарий сингари буюк уламоларимизнинг бебаҳо илмий меросини биргаликда ўрганиш муҳим эканлигини қайд этди.

Шайх Аҳмад Таййиб Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг биринчи фахрий профессори унвони берилгани ўзи учун катта шараф ва эҳтиром экани ҳамда масъулият бағишлашини билдирди. 

А. Таййиб Халқаро ислом академияси таркибида Ал-Азҳар университети кафедрасини ташкил этиш, мисрлик таниқли олимларнинг юртимизда дарс бериши, Ал-Азҳар магистратурасида талаба ва ёш олимларимизнинг имтиёзли таҳсил олиши, икки давлат уламоларининг қўшма Фатво ҳайъатини тузиш ҳамда биргаликда илмий анжуманларни ва қўшима тадбирларни ўтказиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлади.

Юқори мартабали диний арбоб Ўзбекистон билан муносабатларни нафақат таълим ва гуманитар соҳаларда, балки барча жабҳаларда изчил ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш йўлида Миср томонининг саъй-ҳаракатлари қатъийлигига ишонч билдирди.

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳукумат қарори 495сон, 25.09.2023 й. билан .Диний бағрикенглик, кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди. Кўкрак нишони билан атоқли давлат ва жамоат арбоблари, давоми...

666 15:43 / 27.09.2023
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бутун дунё нигоҳида бўлган ШҲТнинг Самарқанд саммити Йил воқеасиrdquo сифатида юксак баҳоланмоқда. Аллоҳга шукрки, халқаро майдонда давоми...

1602 20:18 / 21.09.2022
Аввал хабар қилганимиздек, машҳур олим, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар.Кеча куннинг иккинчи ярмида давоми...

4155 08:30 / 17.04.2019
Президентнинг тегишли қарорига кўра, Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 5 май санасига қадар кетмакет дам олиш кунлари белгиланди.ССВ матбуот хизмати бу давоми...

1003 12:23 / 01.05.2022
Аудиолар

120817 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42384 14:35 / 11.08.2021