1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Қиёматгача эркак танасида учрамайдиган ажойибот

09:00 / 15.02.2023 1930 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

 

ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽﭾ

 

«Аллоҳ бирон кишининг ичида иккита қалб қилган эмасдир…» (Аҳзоб сураси, 4-оят).

Ушбу ояти каримага яхшилаб назар солган киши барча оятларда бўлганидек, унда ҳам Қуръоний эъжоз борлигини кўради. Аллоҳ таоло бу оятида бандаларига ўзгармас бир ҳақиқатни, ҳиссий нарсани мисол қилиб келтирмоқда. У ҳақиқат – эркак кишининг кўксида иккита юрак мутлақо бўлмаслигидир!

Аллоҳ таоло оятда رَجُل (эркак киши) деяпти. «Башар», «Одам болалари«, «Мўъмин», «Инсон» демади. Токи ихтиёр қилинган сўз аёл кишини ўз ичига олмасин. Нега аёл кишини ўз ичига олмасин? Чунки, аёл киши ҳомиладорлик пайтида қорнида бир ёки ундан кўп ҳомила бўлади. Ҳар бир ҳомиланинг ичида эса, юрак бўлади. Демак, аёл ҳомиладор бўлган пайтда унда иккита ёки ундан кўп юрак бўлар экан. Яъни ўзининг юраги ва қорнидаги ҳомиласининг юраги бўлар экан.

Юқоридаги оятнинг тафсири борасида қуйидаги маълумотлар келган:

«Албатта, бу ояти карима қурайшлик Жамил ибн Маъмар Фиҳрий исмли киши ҳақида нозил бўлган. У ўзининг иккита юраги борлигини даъво қиларди. Зийраклигидан кишилар уни «Икки юракли» дейишарди. Аллоҳ таоло у кимсанинг гапи ёлғонлигини билдириш учун ушбу оятни нозил қилган.

Бир ривоятга кўра, ушбу оят баъзи мунофиқларга қаттиқ раддия сифатида нозил бўлган. Баъзи мунофиқлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда иккита юрак бор, деб даъво қилганларида Аллоҳ таъоло мазкур оят билан уларнинг даъволарини рад қилган».

Илмий жиҳатдан айтадиган бўлсак, эмбриолог олимлар, тадқиқотчилар, юрак шифокорлари, жарроҳлари «Кўксида иккита юраги бор киши бўлмайди» деб таъкидлаганлар. Замонлар бўйи тиббиёт китобларида, шу соҳага оид турли илмий манбаларда, ушбу манбаларнинг кўпчилиги мусулмон бўлмаган кишилар томонидан ёзилганига қарамай, иккита юрак билан туғилган инсон борлиги, яшаб ўтгани ҳақида ёзилмаган.

Илмий жиҳатдан маълумки, ҳомиланинг юраги учинчи хафтанинг бошидан шакллана бошлайди. Бунда юрак шаклланишининг илк босқичи бўлган ўнг трубка ва чап трубка ҳомила танасининг юқори қисми ўртасида бирлашиш учун ўсади. Кейинчалик ўша юқори қисм кўкрак бўшлиғи бўлади. Трубканинг пастки девори қалинлашгандан кейин у чап тарафга сурилиб тўхтайди. Кейин унинг ўртасида кичкина дўнгча кўринади. Ўша дўнгча юракнинг ўнг ва чап қоринчаси бўлиб шаклланиш учун трубканинг ичида аста-секин ўсиб боради. Трубканинг юқори қисмидагига ўхшаб юрак бўлмаси ҳам шаклланади. Юрак шаклланиши ана шундай нозик босқичларни босиб ўтади. Шу пайтда катта вена ва аорта томирлари ҳам шаклланади. Ушбу босқичларнинг ҳаммаси ҳомила шаклланишининг илк босқичларида, ҳомила тўқималарининг юқори қисмига қонни тўплаш учун бир нуқта атрофида бўлиб ўтади. Ҳомиладорликнинг олтинчи хафтаси охирига етмасдан туриб юрак, Аллоҳнинг иродаси ва қудрати билан, кенгайиб-қисқаришни бошлайди.

Ҳомиланинг юраги шаклланиши ҳақидаги гаплардан кейин баъзилар «Баъзи туғиладиган гўдакларда юрак касалликлари, юракдаги ногиронлик ҳолатлари бўлмайдими?» деб сўраши мумкин. Уларга қуйидагича жавоб берамиз:

«Бўлади. Лекин ҳеч қачон иккита юраги бор гўдакни кўрмайсиз. Юқоридаги ҳомиланинг юраги шаклланиш босқичлари ҳақида ўйлаб кўрилса, гўдакнинг юрагида бўладиган сиз айтаётган муаммо, агар юрак фаолиятига халақит берадиган бўлса, унинг ўлимига сабаб бўлади. Шунинг учун у гўдак ё туғилишидан олдин аборт қилинади ёки туғилмасидан олдин онасининг қорнида вафот этади.

Сиз айтаётган муаммо юракни жуфт қилиб яратилиши эмас. Балки у ҳомиланинг юраги шаклланишидаги босқичлардан бирининг охирига етмай, тўхтаб қолишидир. Гоҳида ҳомиланинг юрагидаги майиблик енгилроқ бўлади. Шу боис бола туғилади, аммо юрагида муаммо билан туғилади. Бунга мисоллар кўп. Масалан, гўдак юрак бўлмалари орасида тешикча билан туғилади.

Ёки юрак қоринчалари орасида тешикча билан туғилади.

Ёки ҳам юрак бўлмалари орасидаги, ҳам юрак қоринчалари орасидаги тешикчалар билан туғилиши кузатилади.

Ёки гўдак, қушларнинг юрагига ўхшаб, битта қоринчали юрак билан туғилади.

Ёки гўдакнинг юраги ўнг томонга оғиб қолган ҳолда бўлади.

Баъзида гўдак юракнинг вена ёки аорта томирларининг уланиш жойи мажмуасида нуқсон билан туғилади ва ҳоказо».

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳеч бир гўдак қиёматга қадар иккита юрак билан туғилмайди. Ҳатто сиам эгизаклари (бир-бирига ёпишиб туғиладиган эгизаклар) ҳам. Баъзида бир-бирига ёпишган эгизакнинг ҳар бирида биттадан юрак бўлади. Баъзида эса, уларнинг ҳар иккисига битта юрак бўлади. Лекин ҳеч қачон мазкур эгизакларда учта юрак бўлмайди.

Доктор Яҳё Иброҳим Муҳаммад, Доктор Сулаймон Фақийҳ шифохонаси мудирининг ўринбосари

Манба: «Илмий эъжоз» журнали. 16-сон. 1424 ҳ. Ражаб ойи.
Таржимон: Муҳиббуллоҳ Худойбердиев

 

Мавзуга оид мақолалар
Швециялик 63 ёшли профессор, олим Роберт Кензи термал камераси ёрдамида таҳоратли мусулмонлар вужудидан тарқалган иссиқлик ва нурларни суратга олиб, ушбу ҳолатни давоми...

14000 11:02 / 08.01.2020
Тафаккур борасида мақоланинг биринчи сонида тўхталиб ўтган эдик. Ушбу мақолада баъзи бир жонзотлар ҳақида сўз юритилади. Улар ҳақида тафаккур қилсак, Аллоҳ давоми...

1873 13:00 / 24.11.2021
.Аллоҳ сизни оналарингиз қорнидан ҳеч нарса билмайдиган ҳолингизда чиқарди. Ва сизга қулоқ, кўзлар ва дилларни берди. Шоядки, шукр қилсангиз, Наҳл сураси, давоми...

1643 12:25 / 24 апрель
Расмда квазарнинг тахминий сурати акс этган. Квазар ndash галактика ядросида пайдо бўладиган, кучли радионурланишга эга бўлган, коинотдаги энг ёрқин давоми...

1532 12:23 / 20.12.2023