1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Коинотдаги энг ёрқин объект

12:23 / 20.12.2023 1534 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расмда квазарнинг тахминий сурати акс этган.

Квазар – галактика ядросида пайдо бўладиган, кучли радионурланишга эга бўлган, коинотдаги энг ёрқин объектдир.

Ердан 2,44 миллиард ёруғлик йили узоқликда жойлашган квазар 3C 273 Қуёшдан тахминан тўрт триллион марта ва галактикамиздаги барча юлдузларни жамлагандан 100 марта ёрқинроқ.

Биз Қуёшга тикилиб қаролмаймиз, бу квазар эса қуёшимиздан тўрт триллион марта ёрқинроқ экан. Тасаввур қиляпсизми?

Проксима Центавр бизга энг яқин юлдуз бўлиб, Қуёш тизимидан 4,23 ёруғлик йили узоқликда жойлашган.

Агар квазар 3C 273 сайёрамиздан 33 ёруғлик йили узоқликда бўлганида, яъни бизнинг энг яқин юлдузимиздан 7,8 марта узоқда бўлса, у осмонда худди ҳаво очиқ пайтдаги қуёш каби ёрқин порларди.

Ваҳоланки, Қуёш Ердан атиги саккиз ёруғлик дақиқаси узоқда бўлиб, шунчалик ёрқин порлайди.

Осмондаги бир жисмнинг бу қадар улканлиги, ёрқинлиги, энергияси Аллоҳ таолонинг қудратига, азаматига, буюк мусаввирлигига далолат қилади.

Бу квазарнинг нақадар улканлиги, ёрқинлиги, энергияси борасидаги қолган тафаккурни ўзингиз давом эттиринг.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ

«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар» (Луқмон сураси 11-оят).

Худо бўлгани учун У Зот шуларни яратган. Сизлар, эй мушриклар, Аллоҳдан бошқа яна худолар бор, деяпсизми? Агар улар сиз айтганингиздек, худо бўлса, қани, айтинг-чи, улар нимани йўқдан бор қилиб, яратганлар? Улар яратган нарсаларни кўрсатинглар-чи!

«Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар».

Йўқ, у сохта худолар ҳеч нарсани ярата олмаслар. Аллоҳга ширк келтириш ила катта зулм қилган мушриклар очиқ-ойдин адашувдадирлар.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади


Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барча Пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг мўъжизалари бўлган. Лекин ўтган барча Пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг мўъжизалари ҳиссий мўъжиза бўлган. Яъни кўз билан давоми...

5313 17:00 / 05.03.2019
Динимиз таълимотларига кўра ўлим инсоннинг йўқ бўлиши эмас. Бизнинг собит ақийдамиз бўйича ўлим беш кунлик бевафо дунёдан абадийлик ва вафо дунёсига кўчиб ўтиш давоми...

3381 20:00 / 11.07.2019
Кўк кит Ер юзида бугунги кунда энг катта мавжудот ҳисобланади. Кўк кит овқатланиши учун кунига 3,5 тоннадан кам бўлмаган балиқ ейишга эҳтиёжи бор. Кунига дейсизми давоми...

4184 09:00 / 11.08.2021
Жанубий Калифорния университети профессори Миллер Марокашдаги Атлас тоғлари борасида изланиш олиб борди. Изланиш натижалари 2014 йилда нашр этилди. Маълум давоми...

3236 09:00 / 28.07.2021