1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Муробитлар олтин динори ҳақида эшитганмисиз?

11:00 / 14.02.2023 1199 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу соф олтин динорлар тарихдаги энг кучли қийматдаги олтин тангалар ҳисобланиб, Муробитлар давлати томонидан зарб қилинган. Ушбу тангалар билан Андалусия, Шимолий Африка ва Ўрта ер денгизи юртларида тижорат савдоларида муомала қилинган. Шунингдек, Миср ва Шомда олди-берди ва савдода ишлатилган. 


Европа тилларида у «моравида» дея юритилиб, ишончли ва кучли валюта сифатида муомалада юрган. Айниқса, ушбу динорлар ундаги соф олтин таркибининг ўта аниқлиги билан ҳам машҳур бўлган.
Олтин динорлар бутун Франция, Италия ва Швейцария бўйлаб топилган. Шунингдек, кўплаб муробитлар давлати тилла тангалари Андалусиянинг уйлари, ерлари ва боғларида кўмилган ҳолда топилган. Балки ўша даврда яшаган мусулмонлар христианлар қўлига тушиб қолишдан хавотирда яшириб қўйишгандир. 
Қироллар Фердинанд ва Изабелла Христофор Колумбнинг денгиз саёҳатини айнан бир миллион бир юз қирқ минг «моравида» (Муробитлар олтин тангаси) билан молиялаштирганлар. У саёҳатида Севил кўрфазидан сузиб чиқиб, ўзининг учта кемаси билан Атлантика океани орқали икки Америка қитъалари қирғоқларига етган.


Изоҳ: Муробитлар давлатининг испанча номланиши — Almoravides бўлиб, ҳозирги Жазоир, Марокаш, Испания ва Португалия ҳудудларида 11- аср (1040-1147 йиллар) да мавжуд бўлган. Унга Абдуллоҳ ибн Ёсин Ғузулий асос солган, энг охирида эса, ҳукмдор Исҳоқ ибн Али бошқарган давлатдир.

 

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кириш.Мусулмон тарихчилар .Тарихни ўрганган кишининг умри узаяди,, дейишади. Ҳақиқатдан ҳам тарихни қунт билан ўрганган одам, гўё ўша ўзи ўрганган даврда яшайди. давоми...

21589 18:35 / 08.01.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётларини ўрганиш9 қисмАХЛОҚдавоми СИДДИҚrdquo Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кечада Маккаи давоми...

3327 05:00 / 07.03.2017
УСМОНИЙЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ. ЭРТЎҒРУЛ. Турклар Ислом динини IXX асрлардан Ўрта Осиёда яшаётган пайтларидаёқ қабул қилган эдилар. Жануб томон XI асрда силжий давоми...

75179 05:00 / 24.02.2017
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам инсониятга тақдим қилган улкан хизматларидан бири дин ва дунёни жамлаш ҳамда тарқоқ сафларни ҳамда тижорий жамоатларни давоми...

1551 14:00 / 26.07.2023
Аудиолар

121494 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42987 14:35 / 11.08.2021