1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Саодат бу...

16:00 / 11.02.2023 1599 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Today газетаси тарихда энг узоқ вақт давом этган тадқиқот ҳақида хабар тарқатди. Бу тадқиқот 85 йил давом этган. Тадқиқотни Гарвард университети олиб борган. У «Ҳақиқий бахт нимада?», деган мавзу эди!
Бу тадқиқотда юзлаб тадқиқотчилар иштирок этишди. Минглаб кишиларнинг ҳаёт йўлини кузатишди. Юзлаб таҳқиқлар ва солиштиришлар олиб боришди. Ота-ўғилларни, эр-хотинларни, бобо ва набираларни, бойлар ва фақирларни, машҳурлар ва оддий инсонларни ўрганишди. Охирида хулоса қуйидагича бўлди:
«Саодат роҳат ва ҳордиқ чиқаришда эмас, саодат мол-давлатда эмас, саодат ишдаги ютуқда эмас экан. Ҳақиқий саодат ўзаро алоқаларни шакллантириш, роҳатбаҳш дўстлик ва севилиш ва севишдадир!»
Атрофида аҳбоблари бўлган кишилар омонликдадирлар. Модомики, хонадонингиз муҳаббатла илиқ экан, ташқи совуқ алоқалар уни буза олмайди!


Модомики, оила мустаҳкам экан, ташқаридан уни ҳеч ким вайрон қила олмайди!
Модомики, уйингиз жаннат экан, ташқи оламнинг дўзахлиги унга таъсир қила олмайди!
Бунинг акси ҳам бўлиши мумкин!


Оилангизда эътиборингиз бўлмаса, бутун олам сизни қадрлашининг нима фойдаси бор?!
Яхши ширкатингиз бўлса-ю, уйингиз бир уюм тош бўлса бундан нима фойда?!
Тўғри, мол жуда муҳим. Буни ақлли инсон инкор қилмайди. Диплом керак бўлади. Ишда муваффақият керак. Аммо саодат буларга эришишда эмас, уларни қандай ишлатишда!
Саодат сенга икки кўзини фидо қила оладиган аёлинг борлигидадир!
Саодат тиканнинг қалбига киришига рози, аммо сенинг оёғингга киришига рози бўлмаган турмуш ўртоғинг борлигидадир!


Саодат сени ўзига ўрнак деб биладиган фарзандларинг борлигидандир!
Саодат сенга таянч бўла оладиган, дунё юз ўгирганда сенга асо бўла оладиган дўстларнинг борлигидадир!
Саодат бу сендан рози отанг ва онангнинг борлигида!
Саодат бу бирингиз юрак, бошқа бирингиз унинг уриши каби ака-укаларингизнинг борлигидадир!
Саодат муҳаббат асосида жамланадиган, бир-бирининг қўлидан тутадиган қўшниларингизнинг борлигидадир!


Саодат бу бахтли бўлиш ва бахтли қилишда, севиш ва севилишда, ёқтириш ва ёқишда ҳамда буларнинг бари Аллоҳ ризоси учун бўлишидадир!


Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойининг биринчи куни. Пешиндан сўнг ифторлик режаларини тузиб турган эдим, курсдошларимдан бири қўнғироқ қилиб, кўп йиллик дўстимизнинг отаси бандаликни давоми...

1975 09:49 / 19 январь
Мурид шайхидан сўради .Нафс ўтини қандай ўчирамиз,.Шайх деди .Беҳожатлик билан, беҳожат бўл болам. Ким бировлардан нарса сўрашни тарк қилса эга бўлади,..Инсонлар давоми...

2259 11:00 / 28.07.2021
Милодий 11211269 йиллар орасида Шимолий Африка, Андалус ва Ғарбий Саҳро давлатларига ҳоким бўлган Муваҳҳидлар Давлатининг асосчиси Абдул Муъмин пойтахт Марокаш давоми...

2041 16:45 / 31.12.2023
Уламолардан бири айтади.Қуръондан ўқийдиган вазифам қанча кўпайса вақтимда ҳам барака шунча кўпайиб бораверди. Вазифамни кўпайтириб боравердим, ҳатто кунлик давоми...

2532 15:00 / 11.12.2021