1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Жаннат барча маҳрумликларга эваз бўла олади

11:00 / 25.01.2023 1075 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Асокир роҳимаҳуллоҳнинг «Мухтасару тарихи Димашқ» асарида келади:
«Абдуллоҳ ибн Зиёд вафот қилганида унинг хотини Ҳинд:
«Унинг юзини кўриш учун қиёматга муштоқман!», деган эди.
Ибн Асокир роҳимаҳуллоҳ унинг гапини шарҳлаб: «Муҳаббат ва шавқ ҳақида айтилган гапларнинг энг балоғатлиси мана шу жумладир!», деган.
Мен айтаманки:
Дунёда чеккан заҳматларимиз учун энг яхши тасаллий жаннатдадир. Жаннатда ҳаёт бизни кўришдан маҳрум қилган юзлардан тўямиз. Дунёда тута олмаган қўлларимизни тутамиз. У ерда еру заминга сиғмаган муҳаббатимизла яшаймиз. Видолаша олмасдан ажралган муҳибларимиз ила ўша ерда қучоқлашамиз. У ерда кўрсак асабимиз бузиладиган юзларни кўрмаймиз. У ерда золимларни кўрмаймиз. У ерда халқни қийнаганларни кўрмаймиз. У ерда қалбдаги олов совийди. Тўшакларни парчалаган беморликлар йўқолади у маконда иншааллоҳ!
Жаннат барча маҳрумликларга эваз бўла олади. Қандай буюк эваз  жаннат!


Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мустамлакачиликнинг биринчи шарти ўзлигини таниган, озодлик, ҳурлик каби тушунчасини халққа етказиши мумкин бўлган миллат зиёлиларини йўқ қилишдан иборатдир. давоми...

1478 14:00 / 12.08.2022
Фусайла деган аёлдан ривоят қилинади .Отамнинг қуйидагиларни айтаётганини эшитдим.Эй Аллоҳнинг Расули Бир одам қавмига зулмда ёрдам берса, тарафкашлик бўладими, давоми...

2349 05:00 / 03.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ўзи учун беҳуда нарсаларни тарк қилиши киши Исломининг ҳуснидандир,, давоми...

5380 20:50 / 17.11.2017
МуқаддимаАлллоҳга ҳамду санолар, Унинг Расулига, у зотнинг оли асҳобларига ва у зотнинг йўлидан юрганларга салоту саломлар бўлсин Аммо баъд Дарҳақиқат, давоми...

3359 05:00 / 02.03.2017