1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Жамият ислоҳига ҳисса қўшган зот

14:00 / 12.08.2022 1472 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мустамлакачиликнинг биринчи шарти ўзлигини таниган, озодлик, ҳурлик каби тушунчасини халққа етказиши мумкин бўлган миллат зиёлиларини йўқ қилишдан иборатдир. Зиёлиларисиз қолган миллат эса тушунчаси саёз оломонга айланади. Бизнинг диёрларга рус мустамлакачилари бостириб кирганида ҳам айнан шу усул қўлланди. Жуда кўп зиёлиларимиз қатл этилди, омон қолганлари эса ватанини ташлаб кетишга мажбур бўлишди. Бошини кўтарган одам чопилаверди. Зиёлисидан айрилган халқ зулматда қолди. Инсонлар дин-диёнат деган тушунчалардан узоқлашди.

Юртимиз мустақилликка эришганидан кейин ҳам ҳаммаси ўз ўрнига тушиб кетиши осон кечмади. Миллат анча диндан узоқлашиб қолган эди. Тўйларда ичкилик бўлиши одатий ҳол эди. Турли хурофот ва бидъатлар авж олган эди. Шундай қийин пайтда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ майдонга чиқдилар. У зотнинг ёзган китоблари миллатни ўзлигига қайтиши учун асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилди. Инсонлар ҳаром нима, ҳалол нима ўргана бошлашди.

Шайх ҳазратлари бу борада юздан ортиқ китоб ёздилар. Аллоҳ у зотнинг вақтига барака берганини шундан ҳам билса бўлади. Шу ўринда кимдир «Бундан ҳам китоб ёзган адиблар бор-ку», деб эътироз билдириши мумкин, лекин шайх ҳазратлари улардан фарқли равишда оғир ва мураккаб замонда инсонларга динини ўргатдилар. Аксарият бадиий асарлар ўша давр руҳияти ҳисобга олиниб, шунингдек, адибнинг ҳаёлоти, ички оламига таяниб ёзилади. Шайх ҳазратлари эса ёзган ҳар бир сўзларининг ортида катта масъулият турганини ҳис этишга мажбур эдилар, чунки у зот қандайдир бир асарни эмас, Исломни ёздилар. Динни баён қилиб бердилар. Дин эса – омонатдир. Инсонлар у китобларга қараб, ўзларини ислоҳ қилишлари, динларини комил қилишлари керак эди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаб ўтмоқчи эдим. Шайх роҳимаҳуллоҳ Аллоҳнинг изни билан жамиятни ислоҳ қилишга катта ҳисса қўшган шахс. У кишининг дин йўлида қилган хизматлари беқиёс. Аллоҳ у зотдан рози бўлсин, шу миллатдан яна кўплаб олиму фузалолар чиқишини насиб этсин.

Авазбек Мирсаитов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қай бир одам касал бўлса, унга албатта соғлигида қиладиган амали мислича давоми...

3096 05:00 / 02.03.2017
Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кундузи маълум вақтда учрашишга ваъдалашдилар. Аммо ўша вақт келганида келмадилар. Расулуллоҳ давоми...

2494 17:30 / 30.01.2022
Саййор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Собит алБананий билан юриб борар эдим. У ёш болалар олдидан ўтаётиб уларга салом берди. Сўнгра .Анас розияллоҳу анҳу давоми...

2857 05:00 / 03.03.2017
Бизнинг тилимизда розиликrdquo, рози бўлишrdquo шаклида ишлатиладиган маъно арабчада ризо дейилади ва сахат ndash норозиликнинг тескарисини англатади. Ризонинг давоми...

3846 05:00 / 02.03.2017