1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Устозим илм дунёсининг қуёшидир!»

16:00 / 25.12.2022 845 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салафи солиҳларимиз ҳикматни қаерда ё кимда кўрса, уни ғанимат деб биладиган, илмнинг қадрига етадиган ҳимматли зотлар бўлишган. Уларда ўзларидан ёши кичик олимларга нисбатан адолатсизлик бўлмаган. “Менинг ёшим катта, кеча тухумдан чиққан бу жўжахўроз уч-тўртта китоб ўқиб олиб, ўзича ақлмирзалик қиляпти. Сенда илм бўлса менда тажриба бор” – деб ҳасад қилишмаган. Илм кимда бўлса, у ёшми ё қарими бунисига аҳамият бермасдан ундан фойдланиб қолиш пайида бўлганлар.

Аслида ҳақиқий мўмин шундай бўлиши керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:

الكلمة الحكمة ضالة المؤمن فحيث وجدها فهو أحق بها

«Ҳикматли сўз мўминнинг йўқотиб қўйган нарсасидир. Қаерда кўрса уни олишга ҳақдордир» (Термизий, Ибн Можа ривоят қилишган).

Лекин, минг таассуфки бугун биз умматлар Расулуллоҳнинг бу ҳадисини қўйиб, арабларнинг қуйидаги:

علم الصغير محقور و جهله معذور

“Ёши кичикнинг илми ҳақир, билмаслиги эса маъзур” – деган мақолига амал қилиб юрибмиз. Ёшларнинг илмини, салоҳиятини қадрламаяпмиз, қадрига етмаяпмиз. Улардан фойдаланишнинг ўрнига, довруғини чиқармасдан, оёғидан чалиш ҳаракатида юрибмиз.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал (164–241) раҳимаҳуллоҳни ҳаммамиз кўп эшитганмиз, ўқиганмиз. Шу зот 300 000 (уч юз минг)дан зиёд ҳадисни ёддан билган ҳофиз, ўз даврининг кўзга кўринган олими эдилар. Тўрт фиқҳий мазҳабдан Ҳанбалийлик мазҳабига асос солганлар. Шунга қарамасдан, у киши ўз даврида ўзидан анчагина кичик 25 ёшли (ҳанафий мазҳаби олими имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний (131–189) бўлиши мумкин) олимдан ҳам сабоқ олган эканлар ва устозининг уйларида хизматларини қилиб юрар эканлар. Бир куни Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг баъзи яқинлари у кишига эътироз билдирди:

– Ҳазрат, сиз ёшингиз ҳам улуғ, илмингиз ҳам кўп, катта олимсиз. Нега ўзингиздан 25 ёш кичик  одамга шогирд бўлиб юрасиз? Унинг олдида қуллуқ қилиб турасиз? Шунда Имом Аҳмад ибн Ҳанбал жавоб бердилар:
– Тўғри, мен у кишидан кўра кўпроқ ҳадис ёд олганман. Аммо у зот ҳадисларнинг маъносини, фиқҳини мендан яхши тушунади. Агар шу йигит бўлмаганда биз илм-маърифат уйининг ичига кира олмай, эшик олдида қолиб кетган бўлардик. Аллоҳ унга ўзгача иқтидор ато қилган. Ҳадис ва хабарларнинг асл мағзини жуда яхши фаҳмлайди. Бу устозим илм дунёсининг қуёшидир!
Авазбек Мўминов,

Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имом хатиби

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Довуд ибн Иброҳим ҳикоя қилади .Бир шер кечаси ҳажга кетаётган одамларнинг йўлини тўсиб қўйди. Одамлар бирбиридан ажралиб, тоғ томонга тарқалиб кетишди. Саҳар давоми...

4403 08:00 / 02.01.2020
Бир киши савол берди .Шайх, гарчи хилватда, ёлғизликда содир этган гуноҳларим кўп бўлсада, инсонлар томонидан ҳурмат кўраман, яхши кўришади. Сабаби нимада давоми...

1574 12:20 / 15.01.2022
Ҳакам ибн Утайба Муҳаммад ибн Сийриннинг дўсти эди. Муҳаммад ибн Сийрин вафот этганида ниҳоятда маҳзун бўлиб, ғамга ботди. У худди беморни зиёрат қилгандек, унинг давоми...

1568 07:10 / 30.09.2019
Беморликда ҳикмат кўп. Айниқса, ҳозирги тожсимон вирус касаллиги жуда кўп ҳақиқатларни яхши тушуниб, ҳаётни теранроқ англашга сабаб бўлмоқда.Сўнгги пайтларда давоми...

2680 04:03 / 01.09.2020