1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Охират ғами кўп бўлгани учун

07:10 / 30.09.2019 1567 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳакам ибн Утайба Муҳаммад ибн Сийриннинг дўсти эди. Муҳаммад ибн Сийрин вафот этганида ниҳоятда маҳзун бўлиб, ғамга ботди. У худди беморни зиёрат қилгандек, унинг қабрини кўргани келар эди. Бу ҳақда Ҳакамнинг ўзи шундай ҳикоя қилади: «Биродарим Муҳаммадни жуда гўзал ҳолатда туш кўрдим. Тушимда ундан: «Эй биродарим, сени кўзни қувонтирадиган ҳолатда кўряпман. Ҳасан Басрийнинг ҳоли не кечди?» деб сўрадим. У: «Ҳасан Басрий мендан етмиш даража юқорига кўтарилди», деди. Мен ҳайрон бўлиб, «Нима сабабдан? Биз сени ундан афзал деб билар эдик-ку?» деб сўрадим. У: «Охират ғами кўп бўлгани учун», деб жавоб берди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу масала олдинги масаланинг тескарисидир сингил биродари борлиги учун меросдан маҳрум бўлади.Биринчи мисол Бир аёл вафот этди. Ортидан эри, онаси, отаси, қизи, давоми...

1543 13:30 / 28.10.2019
Ҳаётий воқеа.Мен муслима, ҳусним ўзимга яраша бўлган бир қизман. Улғайиб, йиллар биринкетин ўтса ҳам, совчи бўлиб, қўлимни сўраб келган бўлмади. Менинг ёшим тобора давоми...

3595 11:35 / 15.03.2020
Устоз Муҳаммад Курдали .Кунузул аждад, номли китобида имом ибн Жарир Тобарийнинг таржимаи ҳоли тўғрисида қуйидагиларни айтган .Айтилган хабарларга кўра, у зот давоми...

1607 13:00 / 26.07.2019
Савол Мени шундай савол қизиқтиради юртимизда Қуръони Каримнинг қандай кўҳна ва нодир қўлёзмалари борСалом билан, Нодирбек Абдулҳафиз ўғлиМарғилон давоми...

2203 12:00 / 11.06.2020