1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қуръонга оид савол-жавоблар (учинчи мақола)

14:41 / 14.12.2022 2520 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

3-савол: «Фарзандларимиз ва аёлларимиз бизга душманми?»

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ васоллаллоҳу васаллама ва барока аъла Расулиллаҳ ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи таъала ва барокатуҳ.

Баъзилар Аллоҳ таолонинг:

ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ



«Эй иймон келтирганлар! Албатта, жуфти ҳалолларингиздан ва фарзандларингиздан сизга душман бор, бас, улардан ҳазир бўлинг. Ва агар афв этсангиз, ўтиб юборсангиз ва кечирсангиз, бас, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (Тағобун сураси, 14-оят) деган оятидан келиб чиқиб шундай савол беришади:

 «Бу оятда «Жуфти ҳалолларингиздан ва фарзандларингиздан сизга душман бор» дейилмоқда.

Бошқа оятларда эса фарзандларга меҳрибонлик қилиш, аҳли аёлга нафақа бериш буюрилган. Буни қандай тушунмоқ керак. Бу оятлар ўртасида қарама-қаршилик, тафовут ва зиддиятлар йўқми? «Эй иймон келтирганлар! Албатта, жуфти ҳалолларингиздан ва фарзандларингиздан сизга душман бор, бас, улардан ҳазир бўлинг» деган буйруқ оилаларнинг парчаланишига олиб келмайдими?»

Биламизки, оятларнинг нозил бўлиш сабаблари бор. Ҳатто баъзи уламолар оятларнинг нозил бўлиши сабаблари ҳақида алоҳида китоблар таълиф этиб, ўша асарларда муайян бир оятнинг нозил бўлиш сабабини баён қилиб берганлар. 

Биз то бир оятнинг нозил бўлиш сабабини билмагунимизча ўша оятнинг маъносини ҳам тушуна олмаймиз. 
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ва бошқа муфассирлардан юқоридаги оятнинг нозил бўлиши борасида шундай ривоят келган: «Бу оят Маккада Исломни қабул қилиб, Мадинага ҳижрат қилмоқчи бўлган, аммо аҳли оиласи уларни бу сафардан тўсган, уларга қарши урушган ва исломдан қайтаришга уринган қавм ҳақида нозил бўлган»
Азизлар, Исломга кирган, Аллоҳ ва Унинг Расулининг розилигини деб сафарга чиқмоқчи бўлганларни йўлига ғов бўлиб, уларни Ислом динидан қайтармоқчи бўлган кимсалар Аллоҳнинг ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳамда мусулмонларнинг душмани ҳисобланади. Чунки, ўша душман кимса ўз яқинини иймондан, Аллоҳни Робб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Набий ва Расул деб билишдан тўсмоқда. Бу эса албатта, душманлик ҳисобланади.

Ҳатто ҳижрат сафарига чиқмоқчи бўлган мусулмон уни бундан тўсишга уринган оила аъзоларига: «Аллоҳга қасамки, мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига боришдан тўсганингиз учун сизларни фалон қиламан, жазолайман» деб қасам ичиб, таҳдид қилди. Ана шунда юқоридаги оят нозил бўлди:

ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ



«Эй иймон келтирганлар! Албатта, жуфти ҳалолларингиздан ва фарзандларингиздан сизга душман бор, бас, улардан ҳазир бўлинг. Ва агар афв этсангиз, ўтиб юборсангиз ва кечирсангиз, бас, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (Тағобун сураси, 14-оят).

Аллоҳ таоло оятда ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ «Ва агар афв этсангиз, ўтиб юборсангиз ва кечирсангиз», деб марҳамат қилди. Бу калималарни бир-биридан қандай фарқи бор.

ﮔ ﮕ яқинларингиз томонидан сизларга қилинган ёмонликни афв этсангиз деган маънода;

уларни жазоламасангиз, уларга қасам ичиб, таҳдид қилмасангиз деган маънода;

ўртада бўлиб ўтган ишни ёдга олмасангиз деган маънода ишлатилган.

Қуръони Каримнинг бераётган тарбиясига эътиборингизни қаратинг! 

Қуръон мўмин-мусулмонларга ўзига ёмонлик қилган кишини қандай кечириш кераклигини ўргатиб, ёмонлик қилган оила-аъзолар ва қариндошларни афв этиш ҳақида кўрсатма беряпти. Оятнинг охирида Аллоҳ таоло Ўзини васф қилиб:


ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ 


«Бас, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир», деб марҳамат қилди. 

Аллоҳ таоло бошқа бир оятда:

ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ



«Ва билингки, молларингиз ва фарзандларингиз фитнадан ўзга нарса эмас ва албатта, Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бордир» (Анфол сураси, 28-оят) деб марҳамат қилган. Чунки, кишини баъзан оиласи ҳаром луқма ейишга ундайди. Оиласи учун уй, машина сотиб олиш, тўкин-сочин шароитни қилиб бериш учун киши ҳалол бўлмаган ишларга билиб-билмай қўл уриб қўяди. Фарзандимни боқаман деб, ҳаром ишларга мубтало бўлади. Бу эса ўша ота учун фарзандларнинг фитна эканлигидир. Аллоҳ таоло Қуръони Карим орқали бандаларнинг жисмонан ва руҳан поклашни, ахлоқини сайқаллашни, тақвосини кучайтиришни истайди. Шунинг учун ҳамма фарзандлар фитна бўлавермайди, барча оила аъзолар душман бўлавермайди.

Юқоридаги Тағобун сураси, 14-оятига эътибор қаратсак: 
ﮍ ﮎ ﮏ тарзида келганига гувоҳ бўламиз. Бу ердаги ҳарфи «баъзи» маъносида келган. Яъни, ҳаммаси ҳам эмас, баъзи аёлларингиз ва фарзандларингиз деган маънода қўлланилмоқда. Бу масаланинг бир томони. Бошқа томондан қараганда бу оят фақатгина саҳобаи киромларга тегишли бўлибгина қолмай, балки Қиёматгача келадиган уммати Муҳаммадга ҳам тегишлидир. Агар-да, сизнинг аёлингиз ва фарзандларингиз қаноатсизлик қилиб, сизни ҳаром йўл билан пул топишга, ибодатларни вақтида адо этмасликка ундасалар, улар сизга қарши чиқаётган кимсалар ҳисобланади. Чунки ҳаётда шундай оилалар борки, фарзандлар ибодат қиладиган, тақволи ота-оналарини ибодатдан тўсишга уринадилар.

Хўш, бу пайтда ўша ота-она ибодатга тўсқинлик қилаётган фарзандлари билан қўпол муомалада бўлиб, улар билан тортишиб, уришиши керакми? Йўқ,  албатта. Балки юқоридаги «Ва агар афв этсангиз, ўтиб юборсангиз ва кечирсангиз, бас, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» оятига амал қилиш керак. 

Мана шундай қилиб, Қуръони Карим қалбларга ахлоқ, поклик, ҳурмат, юксак фазилат каби қадриятларни гўзал услубда жо қилади. 

Демак, ҳар қандай эр-хотин, ҳар қандай ота-бола бир-бирига душман ҳисобланавермайди. Чунки, оят нозил бўлишига сабабчи бўлганлар, яъни яқинларини ҳижратдан, ибодатдан, иймондан, барча яхшиликлардан тўсишга уринганлар мушриклар бўлиб, иймонга келган яқинлари билан жанжал қилишар эди.

Ушбу маълумотлардан кейин Тағобун сурасидаги 14-оятнинг маъноларини Аллоҳнинг фазли инояти билан англаб олдик. Яъни, оятдаги зикр қилинган душманлик қандай маънода эканини, ким қачон душман бўлишини тушуниб олдик. Шунингдек, фарзандларга эътиборли бўлиш, аҳли оиласига нафақа қилишга буюрувчи оятлар билан Тағобун сурасининг 14-ояти ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқлигига, оилаларнинг парчаланишига олиб келмаслигига яна бир бора амин бўлдик. 

Аллоҳ таоло Қуръони Карим маъноларини теран англаб, Каломига амал қилиш неъматини барчамизга ато этсин.
Валҳамдулиллаҳи Роббил ъаламийн. 

 


Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир: Хуршид Маъруф

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен бир одамдан 8 миллион сўм қарз бўлиб қолгандим, энди оймаой қайтаряпман иншааллоҳ, лекин бу пулларни қарз давоми...

4259 09:05 / 28.08.2017
СаволАссалому алайкум Устозлар, ҳаж ибодати учун йиғилаётган маблағдан шу маблағ закот нисобига етганда закот бериладими Жавобингиз учун олдиндан давоми...

2994 10:01 / 27.06.2018
САВОЛ Бирга ишлайдиган ҳамкасбим учрашувларга муттасил равишда огоҳлантирмай бир, бир ярим соат кечикиб келади. Шу пайтда менинг жаҳлим чиқади. Лекин унга ҳеч давоми...

2660 20:17 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум Жума намозининг иккала 4 ракатлик суннатларига ният қилаётганда 4 ракатлик жума намозининг суннатини ўқишга дейдими ёки 4 ракатлик пeшин давоми...

3585 10:30 / 05.07.2018