1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Сизда ҳам шундай дўст борми?

19:49 / 02.11.2022 1172 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикоя қилишларича, икки дўст сафарга чиқдилар. Йўл юриб бир меҳмонхонага жойлашдилар. Эртаси куни эрталаб уйғонишганда улардан бири 100 динор пулини йўқотиб қўйди. Дўстидан: «Ҳамёнимда 100 динор бор эди , кўрмадинг-ми?», деб сўради.
Дўсти: «Ҳа, кеча кечқурун ўрнимидан туриб ўша пулни эҳтиёжимга ишлатиб юбордим», деди. 
Бу гапни эшитган дўсти: «Ҳечқиси йўқ», деб қўйди. 
Икковлари яна баъзи юмушларни бажариш учун кўчага чиқиб кетдилар. Ишларини битириб, меҳмонхонага қайтганларида фаррош уларни кутиб олди-да: «Хонангизни тозалаб турганимда 100 динор топиб олдим», деди. 
Пулни йўқотган йигит дўстига таажжуб билан боқиб: «Пулни олдим демаганмидинг?!», деб сўради. 
Шунда дўсти: «Хонада иккимиздан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Агар мен олмадим деганимда, ўртамизга шайтон оралар эди. Шунинг учун ўша пул мени зиммамда қарз бўла қолсин, кейин мен уни сенга тўлаб бераман. Пулни ёки дунё ташвишини деб дўстлигимизга путур етмасин дедим», деб жавоб берди.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: «Солиҳ мўмин дўстларни кўпайтиринглар, Қиёмат куни уларга шафоат изни берилади» деганлар.
Шундай экан, биз кимни дўст тутяпмиз. Дўстларимиз солиҳ кишиларми, ўзимиз ҳам солиҳмиз-ми, бунга эътибор берайлик.
Аллоҳ таоло дўстларимизни биз учун, бизни улар учун солиҳ дўст қилсин.


Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
Хуршид Маъруф тайёрлади 

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган.Ойни эса, токи эски хурмо шингили ҳолига қайтгунга қадар манзилларини бичиб қўйганмиз,. Ясийн сураси, 39оят.Шарҳ давоми...

2020 15:30 / 05.02.2022
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръонга моҳир киши улуғ фаришталар билан биргадир, Қуръонни ҳижжалаб, қийналиб давоми...

2162 09:00 / 07.09.2021
.Исломий молиялаштириш банкдан эмас, уйдан бошланади,, дея таъкидлайди университет раҳбари ва молиявий бошқарув мураббийи доктор Мурниати давоми...

2282 16:00 / 18.03.2021
Мендан қандай қилиб Аллоҳга етишиш мумкин деб сўрайсан. Мен айтаманки, агар Аллоҳга етишган зотларнинг сийратига боқсанг, уларни фақатгина мутлоқ таслим давоми...

3630 11:00 / 10.11.2021