1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Бу қориларни танийсизми?

09:00 / 07.09.2021 2162 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Қуръонга моҳир киши улуғ фаришталар билан биргадир, Қуръонни ҳижжалаб, қийналиб ўқийдиган кишига эса икки ажр бордир» дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Дунёда моҳир қорилар кўп. Миср диёридан тажвидда, овозда моҳир бўлган қорилар етишиб чиққан. Шулардан энг машҳурлари ҳақида сўз юритсак.

Ҳусарий раҳимаҳуллоҳнинг тиловатлари ўта нозик, тажвидлари пухталикда пешқадам;

Миншавий раҳимаҳуллоҳнинг тиловатлари қалбни юмшатишда пешқадам;

Абдулбосит раҳимаҳуллоҳнинг тиловатлари жозибали, жарангдорликда пешқадам;

Банно раҳимаҳуллоҳнинг тиловатлари қалбни ёриштирувчироқ;

Мустафо Исмоил раҳимаҳуллоҳнинг тиловатларига тақлид қилиш жуда қийин.

Аллоҳ таоло Қуръон аҳлларига муҳаббатимизни зиёда қилсин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони Каримни чиройли овоз ила тиловат қиладиган саҳобага «Сенга Довуд оиласининг найларидан берилган экан» деганлар.

Маълумки, Довуд алайҳиссалом Забурни ўқиганларида уни эшитган жонзот борки тўхтаб қолар, ёқимли овозга ошиқ бўлар эди.

Зикр этилганларнинг ҳаммалари Довуд алайҳиссалом оилаларига берилган найдан улуш теккан қорилар.

Ҳусарий раҳимаҳуллоҳнинг тиловатларини тингласангиз, тажвиднинг юқори даражасига гувоҳ бўласиз.

Мустафо Исмоил раҳимаҳуллоҳнинг тиловатларини тингласангиз, овоз ва тараннумдан роҳатланасиз ва тақлид қилиш қийин эканини ҳис этасиз.

Абдулбосит раҳимаҳуллоҳнинг тиловатларини тингласангиз, тажвид, овоз, тараннум уйғунлигини ҳис этасиз ва оятлардаги воқеаларни кўраётгандек бўласиз.

Банно раҳимаҳуллоҳнинг воқеа, қиссалари бор оятларни тиловат қилганларини тингласангиз, оятлар қалбингизга кириб бораётгандек бўлади.

Миншавий раҳимаҳуллоҳнинг тиловатларини тингласангиз, гўё тубсиз уммонда сузаётгандек, юрагингиз қинидан чиқиб кетадигандек, фазода сайр қилишга интилаётгандек бўлади.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳдан Миншавий раҳимаҳуллоҳнинг овозлари ҳақида сўралганда «Ким Қуръоннинг хушуъсини тингламоқчи бўлса Миншавийнинг тиловатини тингласин. У ва унинг тўртта шериги (Маҳмуд Халил Ҳусарий, Мустафо Исмоил, Абдулбосит Абдуссамад, Маҳмуд Али Банно) кемага миниб, Қуръоннинг мавжли денгизларида сузиб юрадилар. То Аллоҳ ерни ва унинг устидаги ҳамма нарсани мерос қилиб олгунича бу кема мазкур денгизларда сузишдан асло тўхтамайди» деганлар.

Расмда ўнгдан чапга:

Маҳмуд Али Банно раҳимаҳуллоҳ;

Маҳмуд Халил Ҳусарий раҳимаҳуллоҳ, (Қуръон фанлари доктори);

Мустафо Исмоил раҳимаҳуллоҳ, (Қорилар муҳандиси);

Абдулбосит Абдуссамад раҳимаҳуллоҳ, (Қорилар подшоҳи);

Муҳаммад Сиддиқ Миншавий раҳимаҳуллоҳ, (Қорилар амири).

Аллоҳ таоло барча вафот этган қориларни, жумладан, бу машҳур устозларни раҳматига олсин, Қуръони Каримга, Исломга, мусулмонларга қилган хизматларининг ажрини зиёда қилиб берсин ва зурриёдларимиздан уларга ўхшаган мужаввид, мураттаб, чиройли овозли ва Қуръони Каримга амал қиладиган қориларни кўплаб чиқарсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Футбол спорт тури quotмиллионлар ўйиниquot деган жумла эскирди. Эндиликда у quotмиллиардлар ўйиниquotга айланиб бўлди. Битта копток кетидан миллиардлаган одам югуриб давоми...

2924 19:00 / 29.05.2022
Аллоҳ таоло Мусаввир Зот. Аллоҳ таолонинг ушбу исми Қуръони Каримда фақат бир ўринда келган .У Аллоҳдир, Холиқдир, Бориъдир, Мусоввирдир. Энг гўзал давоми...

6269 11:00 / 24.02.2023
Бир йигит бор эди. У жаҳлдор, ғоятда асабий эди. У билан муомала қилган ҳар бир одам унинг табиатидан хафа бўлар эди. Бир куни отаси унга мих солинган халтани давоми...

2443 11:00 / 07.07.2022
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади .Банда бой бўлиши учун бир тижорат ёки амирликни қасд қилади. Аллоҳ таоло фаришталарига айтади У бандамни ундан буриб давоми...

2751 11:00 / 05.05.2023