1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Намозингда нима деб дуо қилдинг?

09:00 / 24.02.2023 3560 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уйда бўлмаганингизда фарзандларингизни намозини қандай қилиб текширасиз?
Оталардан бири айтади: «Ишим туфайли ҳафтада беш кун уйда бўлмайман. Афсуски, фарзандларим мен уйдалигимда намозни мунтазам ўқиб, бошқа вақтлар эса дангасалик қилиб, оналарини жуда толиқтиришди. Мен ишда бўладиган куним уларнинг намозини назорат қилиб туриш учун бир жадвал тузиб қўйдим.

 Бу жадвалнинг ичига мен ишда бўладиган барча кундаги намозларни белгилаб чиқдим ва фарзандларимга бердим. У ерга ҳар ўқиган намози учун биттадан нуқта қўйилади. Ким кўп нуқта тўпласа, ўша фарзандга катта мукофот бераман деб ваъда бердим. Шу йўл орқали фарзандларим мен йўқлигимда ҳам намозни қолдирмайдиган бўлдилар. Аёлим ҳам фарзандларимга: «Анави жадвал нима бўляпди?» деб кифояланадиган бўлди. Бу гапни эшитган фарзандларим нуқталарни намозлар деб ҳисоблаб тезда бориб хотиржам намоз ўқиб олишар эди».

Баъзи оталар фарзандига: «Намоз ўқидингми?» дея савол бериб шу билан кифояланади. Мана шу савол орқали ўзи ва фарзандини олдидаги барча мажбуриятини бажардим деб ўйлайди. Афсуски, ундай бўлмайди. Фарзандларини кўпроқ тушунадиган ота уларни намозини ўқигани тўғрисида кўпроқ сўрайди. Жумладан, «Намозингни жамоат билан ўқидингми?», «Намозингда қайси сураларни ўқидинг?», «Сажда қилганингда нима деб дуо қилдинг?», «Бемор акангни ҳам дуо қилдингми?», «Намоз ўқиганингда роҳатландингми?», каби ўхшаш саволларни беради. 

Қизлардан бири айтади: «Онам менинг намозимни бир антиқа услуб билан сўрар эдилар. Яъни: «Намозингда нима деб дуо қилдинг?», «Саждангда нима деб дуо қилдинг?», «Рукуингда қайси дуони ўқияпсан?», деб кўп айтар эдилар. Бу саволлари мен саждада роҳатланиб дуо қилишимга сабабчи бўлди».

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Аврат, инсоннинг уят жойи маъносини билдириб, уни тўсиб намоз ўқиш лозим. Бўлмаса намоз бўлмайди.Аллоҳ таоло .Эй Одам болалари ҳар бир масжид ҳузурида давоми...

6644 05:00 / 09.01.2017
Намоз осмонда, аниқроғи меърожда фарз қилинган. Мўмин киши учун унинг намози mdash меърожи ҳисобланади. Яъни, намоз ўқиётган киши Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилган давоми...

2192 09:30 / 17.03.2022
Инсон бу фоний дунёда нимаики тўплаган, йиққан бўлса, чин дунёга кетар чоғ ўзи ила кўтариб кетолмайди. Шу дунёнинг ўзида қолдиради. Бунга на кучи, на эҳтиёжи, на давоми...

9707 19:03 / 03.08.2017
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган .Намозни тугатганингиздан сўнг Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда зикр қилинг. давоми...

3362 17:00 / 02.02.2022