1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ҳусни хотима

10:57 / 19.10.2022 2176 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳусни хотимада вафот топишдан мақсад масжидда ёки намозда жойнамоз устида ёки қўлингда Мусҳаф билан вафот этишингда эмас. Яратилганларнинг энг яхшиси бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрпаларида вафот этдилар. Лекин, ҳусни хотимада вафот этиш дегани бу – сен:

1. Ширкдан пок ҳолда вафот этмоғингдир.

2. Нифоқдан пок ҳолда вафот этмоғингдир.

3. Ҳусни хотима бу - бандаларнинг сендаги ҳаққи, Аллоҳнинг сендаги ҳаққи ҳамда мусулмонларнинг қони, моли ва обрўси борасидаги ҳақлари адо этилган ҳолда вафот этмоғингдир.

4. Гўзал ахлоқ, покиза ният ва саломат қалб билан вафот этишинг ҳусни хотимадир.

Ҳеч кимга нисбатан ғилли-ғаш, кек ва ғазабни ўзингда сақлама...

Аллоҳим, хотималаримизни чиройли қилгин, Ўзингга шармандаликсиз гўзал қайтиш ила қайтаргин!

Манба: Аrabic.uz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шундай замонда яшаяпмизки, агар тошга .Инсон бўл,, дейилса, тош .Узр Дийдам у даражада қаттиқ эмас,, дейди.

2871 09:30 / 25.05.2018
Илм билан келажагинг порлоқ бўлади, сигарета эса уни куйдиради.

2592 09:25 / 06.05.2018
Бизку қорнимиз очса, овқатланиш вақти келганини биламиз. Шундай одамлар борки, қорни очади, лекин қачон овқат ея олишни билмайди. .Алҳамдулиллаҳ, дейлик

3044 06:05 / 24.09.2018
Сени хафа қилиб, тушкунликка соладиган ғамалам ҳам бор, сени тушунувчан қилиб, бутунлай ўзгартириб юборадиган ғамаламлар ҳам бор.

2635 08:50 / 18.10.2017