1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қора туйнук портлаши

15:34 / 08.10.2022 2623 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Вазни 1000 тонналик қора туйнук емирилиши учун 84 сония кифоя экан. Чунки у ўзидаги бор энергияни шу муддат ичида ташқарига чиқариб юборар экан. Кейин бу жараён тахминан 10 миллион атом бомбасига тенг портлаш билан якун топар экан.

Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига бир донадан атом бомба ташланганида нималар рўй берганини бутун дунё аҳолисининг кўпчилиги билади. Ўша ҳалокатнинг таъсири мазкур шаҳарларда ҳозир ҳам бор.

Энди 10 миллионта атом бомбасига тенг портлашга келсак, бу биз тасаввур қилолмайдиган жараён.

Қаранг, Аллоҳ таоло яратган бир дона кичик ҳажмдаги қора туйнук деб аталган коинотдаги жисмнинг портлаши тасаввурга сиғмаяпти.

Қиёмат қоим бўлаётгандаги зилзила, осмоннинг ёрилиши, юлдузларнинг сочилиб кетиши, тоғларнинг чанг-тўзон мисоли учиб юриши, денгизларнинг қиздирилиши, сур чалиниши каби ҳодисалар умуман даҳшат, даҳшат, даҳшат.

Осмондаги митти қора туйнукнинг портлаши 10 миллионта атом бомбасининг портлашига тенг бўлса, барча қора туйнукларни ўзида жо қилган осмоннинг ёрилиши ҳақида, барча юлдузларнинг сочилиб кетиши ҳақида нима дейиш мумкин?!

Ҳеч бир махлуқнинг ақли, онги, тасаввури, шуурига сиғмайдиган, мия ўлчолмайдиган, Аллоҳ таолонинг қудратига, азаматига, буюклигига далолат қиладиган ҳодиса деймиз.

Ё Аллоҳ, қиёмат қоим бўлиши арафасидаги даҳшатли ҳодисаларни, охиратда дўзах азоби, оғир ҳисоб бериш, сирот кўпригидан қийналиб ўтиш каби вазиятларни кўришдан Ўзинг биз бандаларингни асрагин!

 Нозимжон Ҳошимжон

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга қасам, Аллоҳдан мен учун ёрдам сўрашингиз учун аввало ўзимда эҳтиёж бор. Ўзим мана бу аҳволда бўлиб, аслида бу мактубни йўллашга Аллоҳдан ҳаё қилмоқдаман. давоми...

3545 11:00 / 04.12.2020
Шу ўринда рибо ҳақида батафсилроқ тўхталиб ўтсак. .Рибо, луғатда .зиёда, деган маънони англатади. Шариатда эса қарз берувчи қарздордан маълум вақт муқобилига асл давоми...

3158 11:00 / 19.05.2021
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким фажрдан олдин рўзани қасд давоми...

1644 15:00 / 14.05.2019
Кунларнинг жуда тез ўтиб кетаётгани инсоннинг дақиқа сайин ўткинчи дунёдан тезлик билан ўтиб бораётганимизни англатади. Ғамташвишли пайтларда кунлар секин давоми...

2400 09:47 / 20.10.2018