1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Инсоф аҳлининг эътирофлари

17:16 / 28.09.2022 2642 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мавлид ойи кириб келиши билан мухлис мўмин-мусулмонларда Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат, шавқ ва туйғулар ўз-ўзидан қайта жонланади. Ушбу инсоний ва иймоний жараён турткиси билан, вазиятдан унумли фойдаланиш маъносида бу ойда Жанобимизни янада кўпроқ эслаш, шавқлар изҳор қилиш, у зотни янада яқинроқдан таниш ҳаракатлари бутун Ислом оламида турли кўринишларда жонланади. 

Мавлид йиғинлари ҳам ана ўша тадбирлардан бири ўлароқ майдонга келган. 
Islom.uz портали жамоаси ҳам ушбу анъанага содиқ қолиб, ҳар йили мавлид ойига янги лойиҳалар, маърифий тадбирлар олиб боришга интилиб келади.

 Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ бошлаб берган бу хайрли иш бугун ҳам давом этаётгани қувонарли ҳолдир. Бу йилги сийрат ойига бағишланган илмий ҳаракатлар зимнида янги бир лойиҳани сиз азизларга тақдим қилмоқчимиз. У ҳам бўлса – номусулмон мутафаккир ва арбобларинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида айтган сўзларидан лавҳалар тақдимидир. Умид қиламизки, бу битиклар азиз ўқувчиларимизда ижобий таассурот қолдиради.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бану башарнинг саййиди, инсониятнинг фахри бўлганларига асло шубҳа йўқ. Бунга тарих ҳам гувоҳдир. Аслида у зотнинг буюкликларига Аллоҳ таолонинг каломи, ваҳийси етарли далил. У зотнинг сўнгги пайғамбар эканларига, рисолатлари чин эканига ақлий ва нақлий далиллар ортиғи билан бор. Бироқ «Сени душманингнинг эътирофи баҳолайди», деганларидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирмаган, у зотнинг динини қабул қилмаган, керак бўлса, у зотга ва у зот келтирган динга душман бўлган кишиларнинг у зот ҳақларидаги эътирофлари алоҳида аҳамиятга эга. 

Хусусан, бундай эътирофлар мусулмон юртларда моддий тараққиёт, илм-фан туфайли Ғарбга тобе бўлиб қолган кишиларга янада кучлироқ таъсир қилади. Бу билан уларга ўзлари эргашган кишиларнинг сўзларидан мавзуга оид ҳужжат келтирилган бўлади. Бу эса, ўз навбатида, ҳақни етказишда муҳим таъсирга эга услублардан биридир. 

Бугунги ижтимоий тармоқларнинг талаблари, одамларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, битикларни алоҳида лавҳаларда, имкон қадар бу эътирофларни айтган кишиларнинг суратлари билан бойитилган ҳолатда тақдим этиб борилади. Бу ишда хизмат кўрсатган кишиларга холис дуоларингизни умид қилиб қоламиз. 

                                                                    Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Муаллиф
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ахлоқ, .хулқ, сўзининг кўплиги бўлиб, инсонда шаклланадиган хулқатворни билдиради.Баъзи уламолар ахлоқни .ироданинг одати, деб таърифлаганлар. Яъни ирода ўзига давоми...

1212 15:16 / 14.12.2019
Зайтуна университети жаҳондаги ҳозирга қадар фаолият кўрсатаётган энг қадимги ўқув даргоҳларидан биридир. Ушбу илм даргоҳи ҳам Мисрнинг Ал Азҳар, Марокашнинг давоми...

1239 15:00 / 30.12.2021
Рабиъ ибн Сулаймон айтади .Аллоҳга қасамки, Шофеъийнинг менга қарашидан ҳайбатланиб, у зотнинг ҳузурида ҳатто сув ичишга ҳам журъат қилмаганман,.Имом Аҳмад ибн давоми...

834 08:00 / 30.09.2020
Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Пешиндан олдинги тўрт ракъатни ва ундан кейинги тўрт ракъатни муҳофаза давоми...

2026 11:30 / 24.08.2019