1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Номаҳрам қариндошлар огоҳлантирмасдан келишмасин

18:47 / 26.08.2022 5185 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум! Биз қишлоқда ҳовлида яшаймиз, аниқроғи бир йилдан бери қайнонамлар билан бирга яшаяпмиз. Бу ерда ҳовлининг эшиги доим очиқ турар экан. Ҳеч бир эркак қариндошлари кўчадан чақириб кутиб турмайди бостириб келаверади. Кун жуда иссиқ ташқарида эса иш кўп ҳовлида баъзида рўмолсиз енгилроқ кийимлар кийиб оламан. Кейин яна шу ҳол такрорланиб қолса кириб ўраниб олишга улгурмай қоламан. Намозларимни ўқигунча виждоним қийналади. Саволим рўмолсиз очиқ аёлларга эркакларнинг назари тушса ғусл қилиб покланиб намоз ўқиши керак деган гап қанчалик тўғри?

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! «Рўмолсиз очиқ аёлларга эркакларнинг назари тушса ғусл қилиб покланиб намоз ўқиши керак» деган гап нотўғри. Бундай ҳукм йўқ. Сиз номаҳрамларнинг назари тушиши мумкин бўлган ўринларда авратингизни тўсиб юришингиз фарз. Қариндошларингиз ҳам уйингизга огоҳлантирмасдан бостириб келишмасин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

 

Манба
Зикр аҳлидан сўранг
Мавзуга оид мақолалар
Яқинда илмли бир кишидан эркаклар ўз хотинининг синглисига уйланиши мумкин эмас, деб эшитиб қолдим. Шу гапда жон борми Аёллардан яна кимларга уйланиб давоми...

4544 15:41 / 24.04.2016
CаволБир жавобни ўқиб менда савол туғилди 15 ва ундан кўпроқ кунни ният қилиб сафарга чиқилса, намозлар тўлиқ ўқилади. Нега унда ҳаж сафари давомида қаср ўқилади 30 давоми...

19394 11:25 / 24.11.2017
Савол Хотинимнинг олдинлари тутмаган қазо рўзалари бор экан, муҳаррам ойида тутиладиган жуда ҳам муҳум нафл рўзалари ва нафақат муҳаррам бошқа ойдаги айрим 12 давоми...

3826 03:55 / 03.06.2017
Ассалому алайкум Иброхим алайхиссалом Ироқ калдонийлари орасида осиб улғайдилар, Ислом тарихи китобидан. Ироқ калдонийлари кимларquotЗикр аҳлидан сўрангquot давоми...

2123 08:18 / 10.01.2019