1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Шаввол ойида олти кун рўза тутиш

11:03 / 11 апрель 5617 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Ким Рамазон (рўзаси)ни тутиб, кетидан Шавволдан олти (кун рўза) тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар». 

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Рамазон ойидан кейин келадиган Шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб қилиш ўзига яраша ҳикматга эга. Аввало доимо нафл рўза тутишга тарғиб қилинади. Қолаверса, Рамазон бўйи рўза тутиб юриб, Шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас. Табиблар ҳам очликдан чиққандан кейин таом истеъмол қилишни аста-секин кўпайтиришни тавсия қиладилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, мен солиҳ ахлоқларни батамом қилиш учун юборилганман,, давоми...

1132 11:47 / 17.06.2019
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Жаннат сизларга шиппагингизнинг ипидан ҳам яқиндир. Дўзах ҳам шундай,, дедилар,.Имом Бухорий ривоятлари.

2782 10:10 / 24.06.2018
. ,. .6697. Абу Ҳунайда Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиСалама ибн Язид алЖаъфий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

1673 09:49 / 22.01.2019
. , . ,. .6277. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан.Инсонларни жаннатга кўп киргизадиган амал давоми...

1823 09:54 / 09.12.2018