1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Тафаккур оламига сайр қилайлик!

17:00 / 28.07.2022 2482 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Подшоҳлардан бири иккита ажойиб бургутни ҳадя сифатида қабул қилиб олди. У бургутлар подшоҳнинг ҳаёти давомида кўрган энг чиройли қушлар эди. Подшоҳ ушбу бургутларни ҳайвон ўргатувчи мутахассисга топширди. Орадан бир неча ой ўтгач, мутахассис подшоҳ ҳузурига келиб, бургутлардан бири самода ажойиб тарзда парвоз қилаётганини, шериги эса умуман учмай шохни тарк этмай ўтирганини маълум қилди. Подшоҳ мамлакатдаги кўплаб табибларни бир жойга йиғиб, бургутни учиришга ёрдам беришларини сўради. Табиблар ҳар қанча уринишса ҳам бургутни учиришга муваффақ бўлиша олмади. Бургутнинг парвоз қилишига бўлган барча саъй-ҳаракатлар иш бермагач, подшоҳнинг хаёлига бир фикр келиб қолди. «Эҳтимол, бирор бир четроқ ҳудудга бориб, у ерда яшайдиган кишидан ёрдам сўрашим, муаммони чуқурроқ тушунтиришим керакдир», деб ўйлади ва қишлоқда яшайдиган деҳқонлардан бирортасини олиб келишни буюрди. Шундан кейин бир деҳқон келиб, учмаётган бургут билан шуғулланишга киришиб кетди. Эртаси куни эрталаб, қасрнинг боғи узра парвоз қилаётган ҳалиги бургутни подшоҳ кўриб хурсанд бўлди. Аскарларига ўша деҳқонни ҳузурига олиб келишларини буюрди. Чунки у бошқалар эплай олмаган ишни амалга оширган эди. Деҳқон подшоҳнинг ҳузурига киргач, подшоҳ ундан: «Бургутни учиришга қандай эришдинг?», деб сўради.

Деҳқон: «Жуда осон. Мен бургут қўниб ўтирган шохни кесиб ташладим. Шунда бургут ўзининг қувватига таянишга мажбур бўлиб, вазиятга мослашишига йўл ахтарди. Натижада у парвоз қила бошлади», деди.

Хулоса

Биз ҳам бургутга ўхшаб, илм, маърифат, ахлоқ, тафаккур соҳаларида парвоз қилишимиз учун ўзимизни яхшилик сари ундашимиз, муваффақият сабабларини амалга оширишга уриниб кўришимиз керак.

Манба: «Ҳар куни сизни қизиқтирадиган маълумот»

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади        

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Titan Титанndash ушбу инсонлар томонидан ихтиро қилинган янги ва юқори технологияли сув ости кемаси батискаф 3000 метр чуқурликда кучли босимга дош беролмай портлаб давоми...

1747 09:00 / 03.08.2023
Муъоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким таом есаю, кейин .Шу таомни менинг кучқувватимсиз менга таом қилиб, ризқ давоми...

2017 09:00 / 19.07.2021
. ,.Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Аллоҳим Мен Сендан Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан давоми...

3327 14:00 / 23.09.2021
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашмангки, сизни У Зотнинг йўлидан ажратурлар. давоми...

1929 14:30 / 01.02.2022