1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қурбонлик қилиш жоиз бўлмаган кишилар

14:00 / 14.06.2023 2474 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўта ночор ёки зиммасида бандаларнинг ҳақи бор кишилар энг аввал ўша ҳақларни адо қилишлари шарт. Лекин баъзилар барча ҳақдан кўз юмиб, яъни унинг адосини кейинга қолдириб, фахрланиш, риё учун ёки бошқаларнинг маломатидан қўрқиб, қурбонликка қаттиқ туришади. Ҳеч паст кетишмайди. Агар ўзларида маблағ бўлмаса, қарз олиб бўлса ҳам қурбонлик қилишади.

Баъзи кишилар ўликларига ҳам қўшиб бир неча ҳисса қурбонлик қилишади. Зиммаларидаги тирикларнинг вожиб ҳақларини эса унутиб қўйишади. Ваҳоланки, бир танга карзни адо қилишлик, юз дирҳамга қурбонлик сотиб олишдан яхшироқ. Бу ҳолатда киши бировнинг ҳақини адо этмаганига алоҳида гуноҳкор бўлса, нияти бузуқлиги учун яна бир гуноҳга қўл уради.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имкони бор одамнинг қарзни бермай, чўзиши зулмдир», дедилар».

Албатта, бирон кишининг ҳақи поймол қилинмаса ва риё аломати бўлмаса, нафл қурбонлик мустаҳаб ва муҳаббатнинг белгиси. Шунингдек, умуммусулмонлар, дин уламолари, хусусан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан қурбонлик қилиш мандуб амалларнинг энг суюклиси, яъни мустаҳаб ишларнинг энг афзалидир. Нафл қурбонлик қилиш манфаат, лекин бировнинг ҳақини, қарзини адо этмаслик зарар. Нафл қурбонлик қилиш зарар етмагандагина жоиз бўлади.

 

«Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолодан ҳаё қилган банда нима қилиши лозимлигини қуйидаги ҳадиси шарифдан билиб оламиз.Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ давоми...

6721 21:02 / 09.05.2017
Абдурраҳмон Испанияга етиб келганида, Шимолий Африкадан келган араблар Иберия ярим оролига кириб келган ва Ислом тарихида энг шарафли битиклардан бирини ёза давоми...

2747 11:11 / 07.01.2020
Ушбу нуқта, Аллоҳ таолонинг изни билан, инсоннинг умр бўйи шол бўлишига ёки ер остига дафн этилишига сабаб бўлади.Бу нуқта ер юзидаги энг золим кимсани ҳам жим давоми...

1688 17:00 / 24.01.2021
Кийимни кийишда .бисмиллаҳ, айтилади ва қуйидаги дуо ўқилади. y . ,. .Саҳл ибн Муъоз ибн Анасдан, у киши ўз отаси розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

1871 19:30 / 27.05.2020