1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мозийга назар: Испаниядаги мусулмонлар

11:11 / 07.01.2020 2741 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдурраҳмон Испанияга етиб келганида, Шимолий Африкадан келган араблар Иберия ярим оролига кириб келган ва Ислом тарихида энг шарафли битиклардан бирини ёза бошлаган.

Чарлз Мартел Францияга йўл олганидан сўнг, Испаниядаги мусулмонлар бутун эътиборларини жанубдаги (Андалусия) ал-Андалус деб номланган жойга қарата бошладилар ва у ерда Испанияликлардан ҳам гўзалроқ ва буюк цивилизация қуришга киришишди. Мусулмонлар насроний ва яҳудийлар билан оқиллик ва адолатли  муносабатда бўлишди. Натижада кўпчилик Исломни қабул қилди.

Шунингдек, мусулмонлар савдо-сотиқ ва қишлоқ хўжалигини такомиллаштирдилар, санъатни қўллаб-қувватладилар, илм-фанга буюк ҳиссаларини қўшдилар ва Кордобани европанинг энг ривожланган шаҳрига айлантирдилар.

 Х асрга келиб, Кордова шаҳрининг аҳолиси 500 000 кишига етди. Шу даврда Париж шаҳрида аҳоли сони 38 минг кишини ташкил қилар эди. Шаҳарда 700 та масжид, 60 мингга яқин сарой ва 70 та кутубхона бор эди. Уларнинг ҳар бирида 500 мингдан зиёд қўлёзмалар мавжуд бўлиб, у ерда тадқиқотчилар ва китоб муҳаррирларидан иборат ходимлар ишлайди. Кордобада 900 га яқин жамоат ҳаммомлари, Европанинг илк кўча чироқлари ва шаҳар ташқарисидан беш мил нарида, халифалик саройи Мадинат ал-Заҳро жойлашган эди. Мадинат ал-Заҳрони қуриш 40-йил давомида қуриб битказилди ва бу Кордова даромадининг учдан бир қисмига тўғри келди. Ушбу мажмуа ХII асрда вайрон қилинади. Шу асрнинг дастлабки йиллариданоқ уни тиклаш ишлари олиб борилди. Ҳозирга қадар таъмирлаш ишлари давом этиб келмоқда. 2018 йил 1 июль куни Мадинат ал-Заҳро ЮНЕСКОнинг бутун жаҳон мероси рўйхатига киритилади.

Суратда: 800-йиллик устундан иборат Кордованинг буюк масжиди тасвирланган.

ХI асрга келиб, насронийларнинг қаршилик ҳаракати секин аста авж ола бошлади ва Алфонсо VI даврида насроний кучлари Толедони шаҳрини қайтариб олдилар. Бу ҳаракат «Қайта тиклаш» деб номланиб, шу даврнинг бошланиши эди. Бу эса нозик, нафис ва мафтункор даврни бузган ҳисобланиб, тарихга муҳрланди. Оқибатда испаниядаги мусулмонлар шимолий Африкадаги Берберлар сулоласи бўлган Алморавидлардан ёрдам сўрашга мажбур бўлди. Алморавидлар келиб, христиан қўзғолонини бостирдилар. Бироқ улар мусулмонларни ўз назоратларига олдилар. 1147 йилда Алморавидлар Бербер қабилаларининг яна бир сулоласи Алмогадлар томонидан мағлубиятга учрадилар.

Гарчи бундай ички можаро одатий ҳол бўлмаган бўлса ҳам насроний қиролликлари ҳам бир-бири билан тинимсиз кураш олиб боришган қудратли армиялар тузишган ва кейинчалик мусулмон кучини бир-биридан ажратиб қўйдишди ва шу тариқа Араб ҳукмронлигига чек қўйишди.

Араблар осонликча таслим бўлмадилар ал-Андалус ҳам уларнинг ерлари эди. Аммо, аста-секин, аввал Испаниянинг шимолидан, сўнгра марказий Испаниядан чекинишга тўғри келди. ХIII асрга келиб, уларнинг бир вақтлар кенг кўламли ҳудудлари Андалусия тоғларида жойлашган бир неча тарқоқ шоҳликларга бўлиниб кетди. Бу ерда қарийб икки юз йил давомида улар нафақат жон сақлаб қолишди, балки ерларни гуллаб-яшнатдилар.

Араблар ҳукмронлигининг сўнгги икки асрида ўзлари учун энг машҳур бўлган ғоят гўзал қироллик Гранада шаҳрини юксалтиришидир.

 Алҳамбра 1238 йилда Муҳаммад ибн ал-Аҳмар томонидан бошланган. У Арагон қироли Фердинанд Гранадани қамал қилгандан сўнг, ўз халқи хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Фердинанднинг чодирига келиб, тинчлик эвазига қиролнинг вассали бўлишни таклиф қилган.

Суратда: Patio de los Арраянесдаги ҳовуз Алҳамбранинг мислсиз улуғворлигини акс эттиради.

Фердинанд 1248 йилда Севилья қамалида мусулмонларга қарши насронийларга ёрдам беришга қўшин ажратиб олиб, шартномани бажаришга чақирганда. ваъдасига биноан, Ибн ал-Аҳмар итоат қилади ва Севильяни тарк этади ва Севилья Фердинанд қўлига ўтади. Аммо Ибн ал-Аҳмар Гранадага қайтаётганида оломон уни ғолиб деб кутиб олади ва Алҳамбра биноларининг деворларига «Куч ва қудрат фақат Аллоҳдадир» деб ўйиб ёзиб қўйилади.

Кейинчалик Ибн Ал-Аҳмарнинг ворислари томонидан ушбу қалъа вазифасини бажарган ажойиб гўзал бинолар, сокин ҳовлилар, ҳовузлар ва яширин боғларга айлантирди. Ибн Ал-Аҳмарнинг ўлимидан сўнг, Гранаданинг ўзи тикланди ва бир араб ташриф буюрганидек, «зумрад билан тўлдирилган кумуш ваза каби бўлди».

Суратда: Севиля шаҳридаги Гвадалвивир дарёси устида Муриш минораси кўтарилган.

Мусулмонлар Испания цивилизациясига улкан ҳисса қўшдилар. Улар ҳукмронлик қилган даврда Андалусия ўзининг ривожланишининг энг юқори босқичига етди. Мусулмонлар у ерлик аҳолига ўзларининг гўзал одобларини маданиятларини ўргатдилар ва шу сабабли у ердаги кўпчилик аҳоли Ислом динини қабул қилди.

Бошида кўчиб келган мусулмонлар Испанияда қолишди. Чунки улар боришлари учун бошқа жой йўқ эди. Инквизицияга қадар Испаниядаги Христианлар мусулмонларга ишлашга, армияда хизмат қилишга, ўз ерларига эгалик қилишга ва ҳаттоки ўз динларида қолишга рухсат беришди. Буларнинг барчаси Испаниянинг гуллаб-яшнаши ва иқтисодиётини гуркираб ривожланишига хизмат қилишида муҳим омил эди. Аммо кейин инквизиция даврида мусулмонларнинг барча ҳуқуқлари бекор қилинди, уларнинг ҳаётлари қийинлашди ва кўпроқ у ердан бу ерга кўчиб юришларига тўғри келди. Ниҳоят XVII асрнинг бошларида тирик қолган мусулмонларнинг кўплари мажбуран юртдан чиқариб юборилди.

Манба: Islamicity.org

Тайёрлади Муҳаммад Содиқ Акрaмов 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аҳмад ибн Осимдан ривоят қилинади .Суфён Саврий билан Фузайл ибн Иёз суҳбатлашиб қолишди. Суфён Саврий .Умид қиламанки, шу ўтиришимиз энг баракали мажлис бўлади,, давоми...

1798 08:00 / 19.03.2020
Айтиш лозимки, .Тавҳид, китобида баён қилинган айрим тафсилотларни бугунги ўқувчилар унчалик тушунмасликлари табиий. Аммо китобнинг умумий мазмуни билан танишиш давоми...

1390 11:30 / 26.04.2020
Мисрлик машҳур қори Муҳаммад Рифъат раҳимаҳуллоҳнинг кўзи кўрмай қолишининг сабаби кўз тегиши бўлган экан. Бир аёл у қорини кўриб қолиб, бунинг кўзини қаранглар, давоми...

1940 13:00 / 25.12.2021
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар .Нидо қилгувчи .Албатта, сизлар соғ бўласиз, ҳеч қачон касал бўлмайсиз, давоми...

3216 07:00 / 09.02.2019