1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Келин барибир ўз қизингдек бўлолмайди-да

17:00 / 30.06.2022 4580 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кекса онахон шундай ҳикоя қилади:

«Учта ўғлим бор, барчаси уй-жойли бўлиб, тинч-тотувликда яшамоқда. Кунлардан бир куни тўнғич ўғлимникига меҳмонга бориб, ўша ерда бир кеча тунаб қолдим. Тонг отганда келинимдан таҳорат олиш учун сув сўрадим. Кейин таҳорат қилдим, намоз ўқидим ва таҳоратдан қолган идишдаги сувни тўшагимга сепиб қўйдим. Келиним, нонуштага чой олиб келганда унга: «Қизим, бу энди қаричиликда, тўшагимга бавл қилиб қўйдим», дедим. Келинимни жаҳли чиқиб, ғазабланиб, мени оғир сўзлар билан ҳақорат қилди. Сўнгра мендан тўшакни ювиб қуритишимни ва бу ишни бошқа такрорламаслигимни талаб қилди. Мен унга ўзимни ғазабимни яшираётган қилиб кўрсатдим, тўшакни ювиб, қуритдим.

Шундан кейин ўртанча ўғлимнинг уйига бордим. У ерда катта ўғлимникида қилган ишимни такрорладим. Ўртанча келиним ҳам бундан аччиғи чиқиб, ғазабланди. Бориб, қилган ишимни ўғлимга айтди. Ўғлим эса хотинига индамади. Улар билан хайрлашиб кенжатой ўғлимнинг олдига бордим. У ерда ҳам акаларининг уйида қилган ишимни такрорладим. Келиним нонуштага чой олиб кирганда унга тўшакка бавл қилиб қўйганимни айтдим. Келиним менга: «Ҳечқиси йўқ онажон, бу қаричиликда, биз кичкиналигимизда сиз катталарнинг либосингизга қанча бавл қилганмиз-у», дедида, тўшакни олиб чиқиб кетди ва уни ювиб қуритди.

Мен унга айтдим: «Қизим, мени бир дугонам бор, у менга пул бериб, ўзи учун турли зираклар олишимни илтимос қилган эди. Мен унинг ўлчамини билмайман. Аммо бўй-басти сизга ўхшайди. Менга қўлингизнинг ўлчамини беринг».

Онахон шундан сўнг бозорга жўнаб, бор пулига тилла буюмлар харид қилди.  Онахонда пул кўп эди. Сўнг ўз уйига келиб, ўша ерга ўғилларини ва барча келинларини чақирди. Кейин  ҳамёнидан сотиб олган тилла-тақинчоқни чиқарди. Ўғли ва келинларга уларнинг уйларида тўшакка бавл қилмаганини балки, таҳоратдан ортган сувни қуйганини баён қилди. Тилла-тақинчоқни эса кенжа келиннинг қўлига тақиб: «Бу менинг қизим, энди уларнинг уйида яшайман ва қолган умримни улар билан бирга ўтказаман», деди. Бу гапни эшитган катта келинлар, худди яшин ургандек, ғалати ҳолатга тушиб қолдилар ва қилган ишларидан қаттиқ пушаймон бўлдилар».

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Ар-Роҳман сурасида шундай марҳамат қилган:

هَلْ جَزَاء الْإِحْسَانِ إِلَّا الْإِحْسَانُ
 

«Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир» (60-оят).

 

Аллоҳ таоло барчамизни ота-онасига яхшилик қилувчи солиҳ фарзанд бўлиб ҳаёт кечиришимизни насиб этсин.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
VIIРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарни ирода қилсалар, хотинлари орасида қуръа ташлар эдилар. Қайси бирларининг қуръаси чиқса, ўша аёлларини ўзлари давоми...

2913 15:00 / 19.02.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига хос ҳикмат ила иш тутдилар. У зот урушда катта мусибатга учраган аслзода аёлнинг, яъни София бинти Ҳуяй розияллоҳу давоми...

2354 09:30 / 06.11.2019
Мадиха Камель ўз даврида нафақат Мисрнинг, балки бутун араб киносининг энг ёрқин юлдузларидан бири бўлган. Аммо битта ҳадисни эшитгач, у ҳаётини тубдан давоми...

5503 16:05 / 31.01.2020
Қуръони Каримда .Нисо, Аёллар деган сура бор.Аёл кишининг илтимоси туфайли бир сура нозил бўлди. Бу Мужодала сурасидир.Оиша онамизнинг покликларини таъкидлаб давоми...

3547 11:00 / 11.07.2021