1445 йил 13 зулқаъда | 2024 йил 21 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Зулҳижжа ойи кириб келди. Бу ойда қандай амаллар бажарилади?

13:16 / 30.06.2022 2280 pdf Ўқиш режими + -

Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.

Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.

Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).

Эслатиб ўтамиз, 30 июнь пайшанба куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир. Валлоҳу аълам.

Даврон НУРМУҲАММАД

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар бўлсинки, ҳар йили муборак Рамазон ойида юртимиз масжидлари хатми Қуръон садолари ила бурканади. Йилданйилга масжидларимизда хатми давоми...

1632 15:30 / 06.05.2019
Мусулмонлар ҳозирда бутун дунё аҳолисининг 25 фоиздан ортиғини ташкил этмоқда ва бу дин дунёдаги иккинчи энг кўп эътиқод қилинадиган дин ҳисобланади. Глобал давоми...

1762 12:21 / 14.08.2023
Дунёдаги энг антиқа масжидлар билан таништиришда давом этамиз. Бугун биз Туркияга, яна ҳам аниқроғи дунёдаги энг қадимий ёғоч масжидлардан бири жойлашган Самсун давоми...

2643 06:16 / 03.11.2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Одиша штатида рўй берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва давоми...

1022 15:45 / 03.06.2023
Видеолар
Аудиолар

121693 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43138 14:35 / 11.08.2021