1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Аллоҳ инсон зотига фарзанд муҳаббатини қўшиб яратган

14:00 / 23.06.2022 1700 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиланинг бузилишига сабаб бўладиган омиллардан бири бу бефарзандликдир.

Бефарзандлик доимо оилаларда кўнгилсизликнинг сабаби бўлиб келган. Чунки бу нарса оила қуриб, эр‑хотин бўлиб яшашдан кўзланган бош мақсадга зиддир. Аллоҳ таоло инсон зотига фарзанд муҳаббатини қўшиб яратган. Шу боис оилада яшаб турган эр‑хотин фарзанд кўрмасалар, ташвишга тушишлари табиий ҳолатдир.

Аммо, баъзи кишиларимиз бу ишда жуда ҳам шошиб кетадилар. Бир ой, ярим ой ўтмай, ташвишни бошлайдилар. Келин-куёвни олиб, дам солдиришга, табибга кўрсатишга югурадилар, икки тараф ҳам айб нариги тарафда эканини исбот қилишга ҳаракатни бошлайдилар. Айниқса, келин тарафнинг хижолати зиёда бўлади. Албатта, бундай пайтларда шошмаслик, фарзандни аввало Аллоҳ таолодан сўраш лозим. Кейин шошмасдан, мутахассис табиблар билан маслаҳатлашиш керак бўлади.

Баъзи ҳолатларда келин-куёв сабр қилишса ҳам, ота-оналар, қариндошлар уларни тинч қўйишмайди. Куёв тараф келинни туғмасликда, келин тараф куёвни бепуштликда айблашга ошиқадилар. Икки тараф ҳам оилани бузишни таклиф қила бошлайдилар. Бу ҳам тўғри эмас. Аслида, ёшлар шошилганда ҳам катталар насиҳат қилиб, уларни тинчитишлари лозим. Зеро, ҳозирги кунги тажрибаларимизда ўн тўрт йил ва ундан ҳам кўпроқ вақтдан сўнг фарзанд кўрганларнинг гувоҳи бўлдик, ақийқаларида иштирок этдик. Шунинг учун ҳам бу масалада оилани бузишга шошмаслик лозим.

Ҳозирги, бефарзандликни даволаш анча тараққий этган бир даврда барча имкониятлардан фойдаланиш керак. Баъзи ҳолатларда табиий равишда ҳомила пайдо бўлишига қобилияти йўқ шахсларни ҳомилани сунъий урчитиш билан даволаш ҳам йўлга қўйилган. Кўпчилик бу ишга шариатнинг ҳукми қандай эканини сўраб келишади. Бу масалани Ислом Фиқҳи Академиялари ўрганиб, шаръий муносабатларни эълон қилганлар.

(Давоми бор)

«Бахтиёр оила» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
....хотинларингизнинг оналари, ўзингиз қовушган хотинларингизнинг қарамоғингиздаги қизлари ndash агар ухотинлар билан қовушмаган бўлсангиз, сизга гуноҳ йўқ ndash ва давоми...

2876 19:01 / 02.11.2018
Уламоларимиз эрнинг хотини олдидаги бурчлари тўғрисида келган барча ҳужжат ва далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага келганлар.Эрнинг хотини олдидаги давоми...

5786 18:26 / 19.06.2019
Болани қарамоғига олиш ҳам отаона ёки яқин қариндошларнинг иши, болаларнинг ҳаққидир.Бу иш араб тилида .ҳизона, дейилиб, .қучоғига олиш, маъносини билдиради. давоми...

2303 16:18 / 23.01.2020
.Никоҳ, сўзи, аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, луғатда .қўшилиш,, .жамланиш,, .яқинлашиш, маъноларини англатади.Шариатда эса .Никоҳ баҳраланиш эгалигини ҳосил қилувчи давоми...

13767 16:16 / 03.01.2019