1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Ахир бу онада...

11:00 / 23.06.2022 3688 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир бева аёлнинг ёлғизгина ўғли бор эди. Онаизор фарзандини вояга етказди, ўқитди ва уйлантирди. Кунларнинг бирида ўғил онани ташлаб, сафарга чиқишга қарор қилди.

Онаси: «Болам, мени ёлғиз ташлаб кетасанми?», деди.

Ўғил: «Мени кечиринг онажон, саодатим ва келажагим йўлига тўсиқ бўлманг» дедида, мақсадидан қайтмай, сафарга йўл олди.

Она ўғлининг саломатлигини билиш учун унга доим мактублар юборар эди. Лекин ўғилдан жавоб келмасди. Шунда она ажойиб бир тадбир режасни тузди. Кейин ўғлига мактуб ёзиб шундай деди: «Севимли ўғлим, амакимдан катта бир ер менга мерос бўлиб қолди. Энди менда кўп мол-дунё бор. Агар бирор нарсага муҳтож бўлиб қолсанг, нима эканлигини менга ёзиб юбор. Мен уни сенга жўнатаман», деди.

Онанинг тузган режаси иш берди. Энди ҳар ҳафта ўғил онага мактуб ёзиб пул сўрарди. Она ўғил сўраган пулни унга юборар эди. бечора она ўғлининг бу ишидан хафа эмасди, балки жуда хурсанд эди. Чунки фарзандидан хабардор бўлиб турганидан доим ўғил унга мактуб ёзиб турар эди. Нобакор ўғил онасига шафқат қилиб, унинг соғинганингдан эмас, балки фақат ўзининг фойдаси учун онасига мактуб ёзаётган бўлсада, она бунга парво ҳам қилмас эди. Орадан уч ой ўтгач, онанинг жавоб мактублари тўхтаб қолди. Ўғил тинмай онасига мактуб ёзар, аммо она буларга жавоб қайтармас эди. Фарзанд онанинг қўшинларидан бирининг телефон рақамини топиб унга қўнғироқ қилди. Қўшниси муштипар онанинг вафот этганини маълум қилди. Ўғил онасининг хонадонига етиб келди. Лекин бу келиши онасига афсус қилганидан, ачинганидан эмас, балки мероснинг қолган қисмини олиб кетиш учун келган эди. Уйига келиб қараса бегона одам яшаётган экан.

Ўғил: «Сиз кимсиз деб», сўради.

Шунда ҳалиги одам: «Онангиз бу уйни уч ой аввал менга сотган», деди. Йигит қўни-қўшнилардан сўраб билдики, онахон уйидаги барча жиҳозларни сотиб, пулини ўғлига юбораётган экан. Жиҳозлар тугагач, уйнинг ўзини ҳам сотиб, пулини нобакор ўғлига юбориб, аҳволи ёмонлашиб, бемор бўлиб, саломатлигига ҳам эътибор бермай, кўчаларда ётиб юрган экан. Уйнинг пулини кимга юбораётганини қўшнилар аниқлаша олмаган экан. Бу маълумотлардан хабар топган ўғил қилган ишларидан пушаймон бўлиб, ҳеч бир сўзга тили айланмай додлаб йиғлаб юборди.

Азизлар, она Аллоҳ таолонинг бизга ато қилган энг гўзал ҳадясидир. Шундай экан, онамизга эътиборли бўлайлик, отамизга аҳамият қаратайлик. Тақдир тақозоси билан ота-онамиздан узоқда яшаётган бўлсак ҳам уларнинг ҳолларидан ҳар куни хабар олишни эсдан чиқармайлик. Уларни бир марта йўқласангиз, телефонда бўлса ҳам «Онажон, отажон, яхшимисизлар. Сизларни соғиндим, жуда соғиндим. Дуоларингизга муҳтожман. Иншааллоҳ тез кунда учрашамиз», десангиз уларнинг кўнгиллари, руҳий ҳолатлари бир юз саксон даражага ижобий томонга ўзгаради.

Ё Аллоҳ, биз бандаларинга ота-оналаримизнинг розиликларини олишни насиб этгин, уларни бошимизда тож, дуогўй бўлиб юришларини таъминлагин. Вафот этганларини раҳмату мағфиратинга буркагин.

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ таолонинг наздида дўстларнинг энг яхшиси дўстларига энг кўп яхшилик давоми...

1470 15:30 / 12.10.2019
.Ҳасандан ривоят қилинади.Ундан қўшнилар ҳақида сўрашди. Шунда у .Олдидан қирқ ҳовли, ортидан қирқта, ўнгидан қирқта, чапидан қирқта,, деди,.Шарҳ Шариат давоми...

1407 19:29 / 12.09.2019
Абдуллоҳ ибн Язийд Хотмийдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар бир маъруф садақадир,, дедилар,.Шарҳ Демак, ҳар бир яхшилик, ҳар бир яхши, давоми...

1360 08:48 / 15.08.2021
Бунда ходим тарафидан хиёнат ёки бирор нуқсон содир бўлишидан хавфсираб, унга берилган матоҳларга, мисол учун, қоп, ҳамён каби нарсаларга муҳр қўйилади. Мисол давоми...

1814 11:00 / 01.06.2020
Аудиолар

121478 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42976 14:35 / 11.08.2021