1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ўздан кечиб, ўзгага айланинг!

10:46 / 17.06.2022 1677 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нафс ўз, яъни инсоннинг ўзи дегани. Агар сиз уни ўзга, яъни ўзингиздан бегона қилмагунингизча нажот топмайсиз. Бу дунёда бошингизга бало келтирадиган ҳам, охират зиёнига боис бўладиган ҳам нафсдир.

Ўзга қилиш нафсни гўёки Аҳмад ёки Маҳмуддек бегона киши сифатида кўриш. Мақтамайди, оқламайди ё ёнини олмайди. Масалан, сиз Аҳмад ёки Маҳмуддан фойда кўрмаган бўлсангиз, уларни мақтамайсиз, оқламайсиз ёки ёнини олмайсизку.

Нафсингизга ҳам шунақа муносабатда бўлинг. Яхши иши учун мақтаманг, ёки қилмиши учун оқламанг ва ёки муаммоларда ёнини олманг.

Китобларда ҳатто унга туҳмат ҳам қилинг, яъни у қилмаган ёмон ишни сен қилдинг, деб жеркинг, дейилади. Мисол Маҳмуд билан уришдингиз, тортишдингиз ва у енгилди.

Бунда яхши қилдинг, деб мақташ, оқлаш ё ёнини олиш у ёқда турсин, сен урушмаганингда ё тортишмаганингда, у енгилмасди, мулзам бўлмасди, денг. Сени деб битта мўмин синди, қалби озорланди, деб, бу ишда уни айбдор қилинг.

Бу гапларингиз муросагўйлик, ҳадеб ўзини маломат қилавериш, деманг.

Юқорида нафсни ўздан ўзгага айлантириш нажот дедим.

Чунки Аллоҳ «Уни (нафсни) поклаган нажот топур», дейди. Бундан бошқа йўл йўқ. Акс ҳолда нафсингиз семириб сизга эга чиқади.

Ёзганларим нафсни синдиришга тарғиб ва бунинг услуби ҳақида бир тавсия холос. Уни синдиришнинг йўллари ва синган ҳолида ушлаб туришнинг ўз қоидалари борки, бу жуда катта мавзу бўлиб, унга етишиш узлуксиз риёзат ва мужоҳадани талаб қилади.

 

Мубашшир Аҳмад домла

Муаллиф
Мубашшир Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳой йигит Ҳой қиз Отанг ёнингда сенинг табассуминг ва ширин сўзингга муҳтож бўлиб ўтирибди. Онанг олдингда биргина бўсанг ва холис дуоингга муҳтож бўлиб ўтирибди. давоми...

1036 11:00 / 09.05.2023
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади .Биз китоб берганлардан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлари ndash ана ўшалар унга иймон келтирадилар. Ким давоми...

2492 11:04 / 20.02.2020
Ливаннинг энг бой кишиларидан бири бўлган Эмил Бустоний пойтахт Байрутнинг энг сўлим минтақасида ўзи учун қабр қаздирган эди. Бир куни шахсий самолётида парвоз давоми...

4823 10:00 / 20.02.2022
Руҳий ҳаётнинг энг афзал томонларидан бири яхшилик йўлидаги ўзаро ёрдамдир. Бу нарса ижтимоий ҳаётни юқори даражага кўтариш, жамият аъзоларининг фаровонлигини давоми...

5063 11:00 / 26.10.2018