1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Чивин ҳақида нималарни биламиз?

11:00 / 14.06.2022 3901 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар йили шерлар ҳужумидан 100 нафар одам вафот этса, чивин чақиши сабабли 700 миллионга яқин одам касалланса, шундан тахминан 2 миллион атрофидаги одам вафот этар экан.

Биз зикр қилаётган чивин безгак чивини бўлиб, безгак касаллигининг тарқалишига сабаб бўлади.

Чивиннинг дунё аҳолисига етказадиган зарарини кўряпсизми?

Шу митти жонзот инсониятнинг ҳалокатига арслонлардан кўра кўпроқ сабаб бўлар экан.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда чивин ҳақида оят нозил қилганини билармидингиз?

У Зот Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

«Албатта, Аллоҳ чивин ва ундан устунроқ нарсаларни мисол қилиб келтиришдан уялмас. Бас, иймон келтирганлар, албатта, у Роббларидан келган ҳақлигини билурлар. Аммо куфр келтирганлар: «Аллоҳ бу мисолдан нимани ирода қилди?» – дерлар. У Зот ўша билан кўпчиликни залолатга кетказар ва кўпчиликни ҳидоятга солар ва у билан фақат фосиқларнигина залолатга кетказар» (Бақара сураси, 26-оят).

Демак, чивин арзимас нарса эмас экан. Аллоҳ таоло уни Қуръони Каримда бежизга зикр қилмаган.

Расмда безгак чивини акс этган.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
учинчи мақола Чумолилар ҳаракати ва тирбандлик олдини олишРсу.эду сайтида келтирилган маълумотларга қараганда, яқиндагина немис энтомологлари чумолилар қай давоми...

2142 15:00 / 17.02.2021
Япониянинг .Ўқ поезд, номи билан танилган Синкансен тез юрар поездининг тезлиги соатига уч юз йигирмага етганда, ер ости йўлидан ўтаётганда баланд овоздаги давоми...

2512 18:38 / 21 февраль
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

1502 11:20 / 18 март
Хурмо, бу Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг яхши кўрган мевасидир. Шу жумладан, хурмонинг фойдали жиҳатлари жуда кўп бўлиб, ушбу мақолада давоми...

3086 11:00 / 20.01.2021