1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Отанг сени уришаётган бўлса...

17:00 / 11.06.2022 2608 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Отанг сени уришаётган бўлса, билгинки, у сени асло ёмон кўрмайди.

Отанг сени тергаб сенга босим ўтказаётган бўлса, билгинки, у сенга яхшиликни хоҳлаяпти.

Отангни сукут қилиб хаёлга берилганини кўрсанг, демак у сени келажагинг ҳақида бош қотиряпти.

Отанг сенга пулни ҳисоблаб бериб, сенга нисбатан тежамкорлик услубини қўллаётган бўлса, билгинки, ўзини ўша пулдан маҳрум қилаётган бўлади.

Отанг сенга термулиб хўрсинса, билгинки, бу маъюслик сабаби фақат сенсан.

Отанг сенга термулиб табссум қилса, билгинки, унинг шодлигига сабабчи сенсан.

Отанг сенга нисбатан қўполлик қилаётган бўлса, демак, сен уни насиҳатига амал қилмаётган экансан.

Отанг агар эшигини сенинг юзинга қаттиқ ёпиб олса, билгинки, унинг аҳволи оғир, эҳтимол сенинг қилмишларинг сабабидан қалбдан, эзилиб йиғлаётгандир.

Отанга овозингни кўтариб гапираётганингда, билгинки, сен уни ўлдиряпсан, ўлдиряпсан, ўлдиряпсан...

Ўзингни бир ташландиқ, одамларнинг эътиборидан четда қолган ҳолда кўраётган бўлсанг, билгинки, отанг сендан ғазабда экан.

Отангни тўшакда гапирмасдан, қимир этмасдан ётганини кўрсанг, билгинки, ҳаётингдаги катта суянчиқлардан бирини йўқотибсан, хотиралар ҳам тўлдира олмайдиган бўшлиқни қўлга киритибсан, ота деб чақириш неъматидан маҳрум бўлибсан. Чунки отанг сени энди эшитмайди. Ҳали шундай кун келадики, отангнинг танбеҳларига, койишларига, бақиришларига зор бўласан. Ҳатто урушиб сўкишларини ҳам қўмсайсан. Шу даражада соғинч ҳисси сени қийнайдики, қани эди отам бўлсалару бир тарсаки туширсалар, деб орзу қиласан. Чунки бу пайтда сен отангнинг урушиб, сўкишлари, танбеҳу койишлари сенинг фойданг учун бўлганини англаб етган бўласан. Ҳаётлик чоғида саломатлигини бой берадиган даражада сен учун жон куйдирганини тушуниб етган бўласан. Отангдан сўнг ҳеч бир инсон сен ҳақингда у каби қайғурмаслигини ҳис қилган бўласан. Унга қанчалар зулм қилган бўлсанг ҳам у сени яхши кўришда давом этаверганини, шунда ҳам сени ўзидан афзал инсон бўлишингни қаттиқ хоҳлаганини тушуниб етган бўласан. Қанийди отам билан бир марта учрашсаму қилган хатоларимга, зулмларимга узр сўрасам, сиз орзу қилган яхши инсон бўламан, отажон, - деб умид қиласан, аммо бу ўшалмас орзу-умиддир.

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

 

 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Отанг сени айблаб уришаётган пайтда сени ёмон кўрганидан уришмайди.2. Отанг сенга босим ўтказаётган пайтда энг яхши нарсалар сен учун бўлишини умид қилади. 3. давоми...

3142 11:00 / 05 январь
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Одамларга ташаккур айтмаган киши Аллоҳга шукр қилмаган бўлади,, дедилар,.Шарҳ Бу жуда эътиборга давоми...

3124 14:00 / 10.06.2022
Абдуллоҳ ибн Язийд Хотмийдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар бир маъруф садақадир,, дедилар,.Шарҳ Демак, ҳар бир яхшилик, ҳар бир яхши, давоми...

1360 08:48 / 15.08.2021
Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини Ислом таълимотлари барча соҳада мукаммал ва гўзал тарзда тақдим этилгандир. Бу нарса кексаларни эъзозлаш бобида ҳам яққол давоми...

1715 18:36 / 26.03.2020
Аудиолар

121484 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42980 14:35 / 11.08.2021