1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Мағлуб бўлиб ютиш ҳақида

17:00 / 28.05.2022 2963 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад Али Равшан — мисрлик дзюдочи, Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, ҳарбийлар ўртасида Жаҳон чемпиони, 1984 йилги Олимпиада кумуш медали соҳиби.

Муҳаммад Али Равшан 1984 йил Лос-Анжелесда бўлиб ўтган олимпиада финалида Ясухиро Ямаситага қарши татамига чиқади. Ямасита финалдан олдинги курашларнинг бирида жиддий жароҳат орттириб олгани учун оёғини қимирлата олмаётганди. Бутун жанг давомида Муҳаммад Али Равшаннинг мураббийи рақибнинг ўнг оёғига зарба беришни айтиб турса ҳам у бу ишни қилмайди ва охир-оқибат мағлуб бўлиб, кумуш медал билан кифояланади.

Жангдан сўнг журналистлар Равшандан нега шундай имкониятдан фойдаланмаганини сўрашганида, у: «Диним менга ярадор, шикастланган ва мажруҳ аъзоларга уришни ман этади. Агар мен унинг яраланган оёғига зарба берганимда у бир умр мажруҳ бўлиб қоларди. Мен унга олтин медал эвазига ҳам бу нарсани раво кўрмайман!» деб жавоб беради.

Халқаро олимпиада қўмитаси Равшанга ҳалол ўйин учун «Йил спортчиси» унвонини беради. Спортчи кейинчалик Японияга борганида уни катта эҳтиром билан кутиб олишади.

Баъзи вақтларда мағлублар ғолиблардан кўпроқ эсланади ва қадрланади. Баъзи манбаларда Муҳаммад Али Равшаннинг бу ҳаракати бутун дунёда минглаб инсонларнинг Ислом динини қабул қилишига сабабчи бўлгани таъкидланади.

Манба: Muslim Mind

Мавзуга оид мақолалар
Эй иймон келтирганлар Сабр қилинг, сабрда устун келинг, қўриқчиликда шай туринг ва Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, зафар топсангиз.Сабр даъватнинг машаққатли давоми...

5205 09:00 / 20.07.2020
Собиқ ҳиндуий, брахман Муҳаммад Умар Раонинг ҳидоят қиссаси Мусулмонларга нисбатан бўлган кучли адовати сабаб, Муҳаммад Қуръони Каримни Исломни рад этиш давоми...

2472 17:00 / 17.06.2022
Университетлардан бирида дарс берадиган устозлардан бири доимо аёллар соатини тақар эди. Талабалар турли мажлисларда ўзаро уни ҳархил илмоқли сўзлар билан давоми...

3080 09:00 / 26.06.2022
Аллоҳ таоло .Ва, албатта, сен улкан хулқдасан,, деган. Бу ояти карима Пайғамбар алайҳиссалом учун катта ва олий баҳодур. Аллоҳ у зотга хитоб қилиб, у кишининг давоми...

3460 05:00 / 02.03.2017