1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ҳикмат чашмалари

11:15 / 27.05.2022 2645 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Дўзах шаҳватлар билан ўралгандир...»

Ҳофиз ибн Абу Шайба деди:

«Шаҳват иши хатарли ва ёмонлиги улкандир. Қанчалар Аллоҳга мудом ибодатда бўлган обидларни шаҳват фосиққа айлантирган. Қанчалар олимларни у жоҳилга айлантирган. Қанчалар инсонларни у диндан чиқарган. Аслида, ўша инсонлар уларни танийдиганлар назарида инсонлар ичида залолат ва туғёндан энг узоқда бўлганлари эдилар. (Яъни, тўғри йўлда бўлиш баробарида шаҳватга муккасидан кетганликлари боис шу ҳолга тушганлар).

Ибн Абу Шайбанинг «Мусаннаф»идан.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дедилар:

«Кимдаги тўрт хислат бўлар экан, Аллоҳ таоло уни шайтондан ҳимоялайди, паноҳ беради ва уни дўзахга ҳаром қилади:

1. Кучли интилиш, рағбат вақтида ўзига эгалик қилса;

2. Кучли раҳбат-қўрқув  вақтида ўзига эгалик қилса;

3. Кучли шаҳват вақтида ўзига эгалик қилса;

4. Кучли ғазаб вақтида ўзига эгалик қилса».

«Ҳилятул авлиё» китобидан.

Ёлғиз бўлганингда ўз фикрларингни назорат қилгин, бошқаргин.

Одамлар билан бирга эканингда эса тилингни назорат қил, уни бошқаргин.

Муваффақият, ютуққа эришмоқчи бўлсанг, ғурурингни назорат қилгин, бошқаргин.

Ал-ҳубб – севги билан ал-вудд – дўстона муҳаббат ўртасидаги фарқ шулки, севги қалбда ўрнашадиган нарсадир, дўстона муҳаббат бўлса сулукда зоҳир бўлиб кўринадиган нарсадир. Ҳар бир вадуд муҳибдир. Лекин ҳар бир муҳиб вадуд эмасдир.

Доктор Муҳаммад Наблусий

 

Абул Асвад Дуалий қизини турмушга узатди. Уйидан (келинликка) кузатар экан, унга шундай деди: «Уни (эрингни) кўзини, бурнини ва қулоғини икром қилгин». Яъни, безаниш, хушбўй ифорлар ва ширинсўзлик билан эрингга эҳтиром кўрсатгин».

«Агар фурсат, имкониятдан фойдаланилмас экан, у кулфат ва ташвишга айланади».

Абдулазиз Уюнус-сууд роҳимаҳуллоҳ.

 

Шуайб алайҳиссалом кўп йиғладиларки, ҳатто кўзлари кўр бўлиб қолди. Шунда Аллоҳ таоло у зотга ваҳий қилиб деди: «Агар бу (йиғингни сабаби) жаннат (га эришиш) учун бўлса, Мен уни Сенга мубоҳ этгум. Агар дўзах(дан қўрқиб, ундан омон бўлиш) учун бўлса, Мен сени ундан қутқаргум. Шунда Шуайб алайҳиссалом: “Йўқ булар учун эмас, балки Сенга бўлган шавқим, Сенга етишишга бўлган иштиёқим туфайлидир», деди.

Алий Ховвас раҳимаҳуллоҳнинг шундай деяётганини эшитдим:

«Аёлининг ёмон тили ва феълидан азият кўрмаган авлиё зотлар кам бўлган. Бундай бўлиши, нафсида бирон камчилиги сабабидан ёки бошқа аёлга уйланган киши йўлиқиши мумкин бўлган азиятларни кўтариши учун унга берилган бир синов, имтиҳондир».

Фарзандларимни энг яхши кечки Қуръон ёдлатиш курсларига ёздираман ва ҳар чоракда бу учун минглаб риёл сарфлайман. Чунки ишончим комилки, Қуръон таълими  умумий таълим каби бирдек аҳамиятлидир. Аллоҳга қасамки, Қуръон таълим йўлида бирон нарса берган, сарф этган бўлсам, харжлаганимдан кўра бир неча баробар кўпини Аллоҳ таоло менга эваз қилган, ато этган. Шу сабаб, фарзандларингизни Қуръон билимлари эгаси бўлиб етишишларида асло бахиллик қилманг.

Ўлим сакароти енгил эмас. Агар сен оёғингга игна тиқиб олсанг, бутун баданинг аламланади. Чунки у бутун руҳ, жон билан боғлиқдир. Ўлим мастлиги, сакароти асносида бутун бадандан руҳ суғурилади. Шу сабабдан ҳам бу соатда инсон жисмининг ҳар бир туки ости, яъни ҳамма ери азобланади.

Лекин иймонни мустаҳкамлаш, Набий алайҳиссолату васалламнинг суннатларини маҳкам тутиш ва ҳаромни тарк этиш ўлим сакаротини енгиллаштиради.

Arabic.uz манбаси асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Англия Ҳиндистонни мустамлака қилишдан олдин Ҳинд ҳукуматидан Ҳиндистонда савдо ширкатлари очишга рухсат сўраган. Рухсат теккач қисқа муддатда бу ширкатлар давоми...

2694 11:00 / 15.09.2022
Бечора болажонларhellip Ўз хатоларимиз туфайли сизларни бунчалар жазоламасакБечора болажонлар... Ўзимизнинг камчиликларни деб сизларга бунчалар зулм давоми...

1704 13:00 / 03.11.2021
Ҳикоя қилишларича, бир аёл оиласи учун ҳар куни нон ёпарди. Шу нон ёпиш асносида оч қолган йўловчилар учун ҳам қўшимча нон тайёрлар эди. Янги, иссиққина тандирдан давоми...

2749 17:00 / 08.08.2022
Бразилиялик ёзувчи Пауло Коэло қуйидаги қисқа ҳикояни шундай баён қилади.Бир ота газета ўқишга уринарди. Лекин кичик ўғли унга халақит бериб, газета ўқитмас эди. давоми...

1657 14:00 / 27.12.2022