1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Нон ўғирлиги

09:00 / 25.05.2022 5672 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Америкадаги бир дўконда ўғирлик содир этган ўн беш ёшли бола қўлга олинди. Бола ўғирлик қилиб, қочаётганда пештахталардан бирини синдириб қўйган эди. Судя воқеа тафсилотларини эшитгач, боладан сўради:

–     Ростан ҳам бирон нарса ўғирладингми? Нон ва пишлоқ ўғирлаб, пештахталардан бирини синдирдингми?

Бола хижолат бўлиб, бошини қуйи солган ҳолда:

–     Ҳа, – деди.

Судя сўради:

–     Нега ўғирладинг?

–     Муҳтож эдим.

–     Ўғирламасдан сотиб олсанг бўлмасмиди?

–     Пулим йўқ эди.

–     Ота-онангдан пул сўрашинг мумкин эди-ку?

–     Менинг фақат бемор онам борлар, тўшакда ётибдилар, ҳеч қаерда ишламайдилар. Нон ва пишлоқни онам учун ўғирладим.

–     Сен-чи? Ишламайсанми, бирор вазифанг йўқми?

–     Машиналар ювиш жойида ишлардим. Онамни хурсанд қилай, деб бир кунга рухсат сўрагандим, шунинг учун улар мени ишдан бўшатиб юбордилар.

Йигит билан суҳбат тугагач судя ҳукмни эълон қилди:

«Ўғирлик содир этилган, хусусан, нон ўғирлиги. Бу жудаям хижолат қилдирадиган жиноят. Шу ердаги ҳаммамиз ушбу жиноят учун масъулмиз. Шу залда йиғилганларнинг барчаси, уларнинг орасида мен ҳам борман, бу жиноят учун жавобгармиз. Энди шу ерда тўпланган ҳар бир киши ўн доллардан жарима тўлайди, ўн доллар бермай туриб залдан ҳеч ким чиқиб кетмайди».

Судя шу ҳукмни эълон қилгач, ҳамёнидан ўн доллар чиқарди. Кейин қўлига ручка олиб ҳукмнинг қолган қисмини ёзди:

«Юқоридагига қўшимча равишда, очликдан қийналаётган болани полицияга топширган дўкон соҳиби минг доллар жарима тўласин, деб ҳукм чиқардим. Агар у бир соат ичида жаримани тўламаса, дўкон ёпилади».

Суд залида ўтирганларнинг ҳаммаси боладан узр сўраб, йиғилган маблағни унга бердилар. Судя залдан чиқар экан кўзёшларини яширишга уринарди. Залда ўтирганлар чиқарилган ҳукмни эшитиб, кўзлари ёшга тўлди.

Зални тарк этаётган судя: «Агар нон ўғирлаган бирорта шахс қўлга олинса, барча фуқаролар, шу давлатда яшаётган жамият аъзолари хижолатда қолишлари керак», – деб қўшимча қилди.

Араб тилидан таржимон: Нозимжон Ҳошимжон

Муҳаррир: Абдулазиз Раҳим

Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1969 йил 20 июлда Америкалик машҳур астронавт Нил Армстронг биринчи бўлиб ой сатҳига оёқ қўяди. Унинг эсдаликларида қуйидаги гаплар ёзилган.Мен реал инсонман. давоми...

4556 11:00 / 22.03.2021
Натан Аусубел ўзининг .Оммабоп қиссалар, номли китобида келтиради .Мушук билан ит бир бўлак пишлоқ борасида тортишиб қолишди. Уларнинг ҳар бири пишлоққа ўзини давоми...

1060 14:00 / 17.08.2022
Генри Форд ширкатидаги катта бир лавозимга номзод бўлган икки киши билан бирга овқатланди. Номзодларнинг иккаласи ҳам битта унивеситетни битирган эди. давоми...

1291 11:00 / 19.01.2023
Оқил ва олим кишиларнинг мунозараси ёки бирор масала устидаги муноқашаси гўзал бўлади. Мунозара одобларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. Ундай давоми...

615 14:34 / 06 февраль