1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Жаннатнинг нархи солиҳ амаллар билан ўлчанади

11:00 / 09.04.2022 1942 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Айтинг-чи, биз бу ойни тўғри ўтказяпмизми? Ундаги ғанимат фурсатлардан фойдалана оляпмизми?! Аслида уни қандай ўтказиш керак? Уламолар Рамазон ойини унумли ўтказишга доир қуйидаги тавсияларни беришган:

1. Ўтмишдаги барча гуноҳларга тавба қилиш. Зеро, гуноҳлар солиҳ амалларнинг кушандаси ҳисобланади. Ҳали вақтимиз бор, Рамазондан гуноҳлардан фориғ бўлган ҳолда чиқайлик! @@@

2. Кўпроқ яхшиликларни ният қилиб, солиҳ амалларни кўпайтириш. Масалан, Қуръон хатм қилиш, таҳажжуд ўқиш, садақаю эҳсонлар қилиш, беҳуда ишлардан ва гаплардан парҳезда бўлиш ва ҳоказо... Зеро, Роббимиз қалбимиздаги эзгу ният сабаб ўз ҳузуридан кўплаб яхшиликларни эҳсон қилади, иншааллоҳ!

3. Кўп дуо қилиш. Ҳадиси шарифларда Рамазон ойида дуолар ижобат бўладиган фурсатлар борлиги таъкидланади. Демак, ҳар онимиз ғанимат. Вақтимизни кўпроқ дуо ва зикрлар билан ўтказайлик!

Азизлар, бу ойни ибодат ойига, Роббимизга чин банда эканлигимизни изҳор қиладиган ойга айлантирайлик! Барчаси ўз қўлимизда...

Тавбага шошилинг! Хатми Қуръонларга шошилинг! Таровеҳ, таҳажжудларга шошилинг! Дуо ва зикрларга шошилинг!

Балки кимдир учун бу Рамазон охиргисидир. Фурсатни бой бермайлик, ғанимат дамлардан унумли фойдаланиб қолайлик! Аллоҳим барчамизга тавфиқ берсин!

Киши бирор янги иш бошламоқчи бўлса, аввал ўша ишнинг мутахассиси бўлган кишилардан маслаҳат сўрайди. Чунки улар бу иш билан шуғулланиш асносида унинг ижобий ва салбий тарафларини, камчилигию ютуқларини, фойдали ва зарарли жиҳатларини яхши билиб олган бўлади. Натижада маслаҳат олган киши кўп нарса ютади.

Ислом, ибодат, шариат ишларида ҳам шундай йўл тутсак, иншааллоҳ, муваффақиятга эришамиз. Масалан, ҳозир ҳар биримиз Рамазондан кўплаб ажру савобларга эришган, гуноҳлардан покланган ҳолда чиқмоқчимиз. Шундай эмасми?! Кимдан маслаҳат олсак бўларкин?

Бу борада бизлар учун энг яхши маслаҳатчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бўладилар! Шу билан бирга, у зоти бобаракотнинг саҳобаи киромлари, аҳли оилалари ҳам энг яхши ўрнакдирлар. Улар Рамазонни қандай ўтказганликлари, нималар билан машғул бўлганликлари ҳақида китоблар ўқийлик, ўқиганларимизни бошқаларга ҳам ўргатайлик, ўқиганларимизга амал қилайлик, уларга эргашайлик. Зеро, уларнинг орасида жаннат башорати берилганлар, жаннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшни бўладиганлар бор! Уларнинг йўлларидан юрсак, биз ҳам саодатга эришамиз!

Аллоҳ таоло аслида инсонни жаннат учун яратган. Бу дунё жаннатга кириш учун сармоя йиғадиган жой, холос... Жаннатнинг нархи солиҳ амаллар билан ўлчанади... Қиёмат куни сармояси етган, солиҳ амаллари салмоқли бўлган кишилар жаннатга киради. Акс ҳолда... Аллоҳ асрасин!

Рамазон ана шу сармояни йиғиш учун жуда қулай фурсатдир! Биродар, Рамазонни ғанимат билайлик! Яна қанча умримиз қолди?!

Маҳшаргоҳда жаннат учун сармоямиз етмай, ундан маҳрум бўлиб қолмайлик!

«Рамазон соғинчи» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1194. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини давоми...

6781 18:26 / 18.05.2018
Рамазон ойидаги Қадр кечасининг фазилати минг ойдан афзал ва мўътабардир. Бу кечада қилинган ибодатлар минг ойда қилинган ибодатлардан яхшироқдир. Қадр кечасида давоми...

3351 16:56 / 30 март
Жуда қартайиб қолган киши рўза тутишга ожиз бўлса, оғзини очади ва ҳар бир тутмаган куни учун бир мискинга садақаи фитр миқдорида таом беради. Кейинроқ рўза давоми...

3879 04:00 / 16 март
Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар.Эҳтимол, ўқувчиларга .одамлар рўзага тааллуқли жуда кўп мавзуларни эшитиб бўлган, давоми...

1091 14:07 / 23.03.2023