1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Машҳур футболчи рўза ёрқин ғалабаларга халақит бермаслигини исботлади

12:20 / 08.04.2022 3948 pdf Ўқиш режими + -

Франция терма жамоаси аъзоси, Мадриднинг «Реал» клуби футболчиларидан бири, Карим Бензема Рамазон ойида кун бўйи рўза тутди, сўнгра Англиянинг «Челси» клубини Чемпионлар Лигаси чорак финалида 3:1 ҳисобида мағлуб этилишида катта ҳисса қўшди. Ушбу ўйинда ажойиб натижа кўрсатган Мадриднинг Реал клуби Чемпионлар Лигаси чорак финалининг биринчи ўйинини тўлиқ назорат қилиш имконига эга бўлди.

Кун бўйи таомланмаган ва ҳеч нарса ичмаган Карим Бензема футбол майдонига чиқишидан атиги 13 дақиқа қолганида ифторлик қилиб олди ва ўйин давомида шов-шувли хет-трик қайд этди.

У журналистларга берган интервьюсида Рамазон рўзаси унинг ўйинига таъсири ҳақида гапирар экан, Бензема шундай деди: «Таъсири йўқ, Рамазон менинг ҳаётимнинг бир қисми, эътиқодимга кўра, рўза тутиш менинг бурчим. Бу мен учун жуда муҳим, рўза тутганимда ўзимни яхши ҳис қиламан».

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 7 октябрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидига .Cакинат, оила мактаби ўқувчилари ташриф буюришди. Ташрифдан аввал ўқувчилар фазилатли давоми...

1183 01:35 / 08.11.2022
.Ғазо секторидаги .АлАҳли, касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик,, ndash давоми...

1781 14:05 / 18.10.2023
Сайлов Фаластинда эмас, АлСалвадорда бўлади. Бу ҳақда IQNA хабар берди.Хабарда айтилишича, якшанба куни Марказий Америкадаги АлСалвадор республикасида давоми...

2075 14:51 / 05.02.2019
Куни кеча президент Шавкат Мирзиёев Намангандаги .Даштбоғ, кичик саноат зонасидаги корхоналарни кўрганидан кейин, маҳалладаги шароитларни кўздан кечириш учун давоми...

1342 12:00 / 19.02.2021
Видеолар
Аудиолар

121672 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43121 14:35 / 11.08.2021