1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Президент: «Худога шукр, олдин азонлар эшитармидик...»

12:00 / 19.02.2021 1331 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча президент Шавкат Мирзиёев Намангандаги «Даштбоғ» кичик саноат зонасидаги корхоналарни кўрганидан кейин, маҳалладаги шароитларни кўздан кечириш учун хонадонлардан бирига ташриф буюрди. Президентни хонадон эгалари Исмоил Киргизов ва Малика Парпиева ҳамда уларнинг қўни-қўшнилари кутиб олишди.

– Мен кўпроқ оддий одамлар билан гаплашсам, сизларнинг кўзларингизга қарасам, ниятларингизни билсам, дейман, – дейди Шавкат Мирзиёев.

Илиқ мулоқот чоғида атрофдаги масжидлардан азон овози янгради.

«Худога шукр, олдин азонлар эшитармидик? Қандай қулоққа ёқимли!

Ҳамма нарса ёпиқ эди, кўп нарса мумкин эмас. «Мумкин эмас...» Нимага мумкин эмас? Нимага? Бу ҳам ўзлигимизни англаш, қадрият!

Ислом динини ўқиган, тўғри таҳлил қилган, тўғри йўл танлаган одам ҳеч қачон кам бўлмайди. Динимизнинг буюклигини, динимизнинг инсонпарварлигини, эзгулигини тараннум қилишимиз керак. Бу ҳам бизнинг эртанги кунимиз, ўзлигимиз, тарихимиз.

Имом Бухорий бобомиздек буюк аллома қаерда бор, қайси юртда бор? Мотуридий, Термизий, Марғилонийдек боболаримиз қаерда бор?

Мана, Тошкентда Ислом цивилизацияси марказини қурганимиз ҳам ўзлигимизни англаш учун. Ёшларимизга боболаринг ким эди, сен кимга муносиб бўлишинг керак, кимдан ўрнак олишинг керак деган саволларни кўндаланг қўйиш вақт-соати келди», – дея таъкидлади президент.

Халқимиз учун Исломнинг шиорларидан бўлган азонни яна овоз кучайтиргичлар орқали айтилишига рухсат берилиши миллионлаб мўмин мусулмонлар қалбини эритиб юборгани ҳеч кимга сир эмас. Бугун юртимизда фаолият юритиб келаётган масжидларнинг баланд минораларидан беш вақт баралла азон овозлари янграмоқда.

Бундан ташқари, юртимизда аввал ёпилган масжидлар қайта таъмирланиб очилмоқда ва янги замонавий масжидлар қурилмоқда. Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг маълумотларига кўра, сўнгги йилларда 40 та янги масжид очилган ва 500дан ортиғи қайта таъмирланган. 2021 йилнинг 26 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги масжидлар сони 2081тани ташкил қилмоқда.

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки бугун, 19 апрель куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида янги қурилган 3 минг ўринли .Абдуллоҳ ибн Зубайр, жомеъ масжиди мўминмусулмонлар давоми...

1845 16:08 / 19.04.2023
Шу йилнинг 10 декабрь куни Москва шаҳридаги .Измайлово, концерт залида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунларига бағишланган давоми...

1574 16:34 / 10.11.2018
Аввал хабар берганимиздек, замонамизнинг машҳур алломалари ndash шайх, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх, доктор Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари юртимизда давоми...

1442 19:30 / 06.06.2022
Австралиялик муслима аёл коронавирус ўз отасини тўшакка ётқизиб қўйгани ва беморни кислород аппаратларига қарам қилгани ҳақида гапириб берди.Элла Зейннинг давоми...

1448 15:10 / 15.10.2021
Аудиолар

120541 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42150 14:35 / 11.08.2021