1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Қанча вақтдан бери шундай намоз ўқийсиз?

14:00 / 21.03.2022 4969 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир қози ёшгина бир йигитнинг масжидда зуҳд ҳақида гапираётганидан хабар топиб, шогирдларига «Бизни ўша йигитнинг олдига олиб боринглар, бориб унга савол бериб кўрайлик. Агар жавоб бера олса, мажлисида ўтириб, гапларини тинглаймиз» дебди. Масжидга бориб, йигитдан: «Эй йигит, менга намоз ҳақида хабар бер» дебди. Йигит қозидан «Сиз мендан намознинг одобларини сўраяпсизми ёки кайфияти (қандай адо этилиши)ними?» деб сўрабди. Қози бу ҳолдан ажабланиб, ичида «Ажабо, биз ундан битта савол сўрадик, у саволимизни иккига бўлди» дебди. Сўнг йигитга: «Менга намознинг одоблари ҳақида хабар бер» дебди. Йигит гап бошлабди: «Унинг одоблари намоз учун «Аллоҳ менга намозни фарз қилган. Ана шу фарзни адо этиш учун ўрнимдан туряпман» деган хаёл билан ўрнингиздан турасиз, савоб умидида намоз сари юрасиз, намозга ният билан кирасиз, Аллоҳни улуғлаш ҳисси билан такбир айтасиз, тартил билан қироат қиласиз, хушуъ билан рукуъ қиласиз, хузуъ билан сажда қиласиз, ихлос билан ташаҳҳуд ўқийсиз, раҳмат ила салом берасиз».

Қози йигитга: «Менга намознинг кайфияти ҳақида хабар бер» дебди. Йигит гап бошлабди: «Каъбани икки қошингиз ўртасига келтирасиз, тарозуни икки кўзингиз рўпарасига қўясиз, сиротни оёқларингиз остига қўясиз, жаннатни ўнг томонингизга, дўзахни чап томонингизга қўясиз, ўлим фариштасини ортингизда сизни сўраётган ҳолда тасавур қиласиз. Ана шундан сўнг бу ўқиган намозингиз қабул қилинадими ёки рад этиладими, билмайсиз».

Қози ундан: «Қанча вақтдан бери шундай намоз ўқийсиз?» деб сўрабди. Йигит: «Йигирма йилдан бери» дебди. Шунда қози шогирдларига ўгирилиб «Юринглар, эллик йиллик намозимизнинг қазосини ўқийлик» дебди.

Аллоҳим, бизни намозни хушуъ ила, одобу кайфиятларини жойига қўйиб адо этадиганлардан қилгин!

Аллоҳим, бизга намоздан дангасалик қилмайдиган, уни ортга сурмайдиган қалб ва тана бергин!

Аллоҳим, намозни кўзларимиз қувончи, қалбларимиз сурури қилиб қўйгин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тасаввуф аҳли ўқийдиган асарларда ва фиқҳий манбаларда кундалик ва муайян вақтларда ўқиладиган нафл намозларга кўпроқ эътибор қаратилгани ўзўзидан маълум. давоми...

20173 05:00 / 09.01.2017
Тоза кийим, тоза бадан, намоз ўқиладиган тоза ўринда таҳорат билан қиблага юзланган ҳолда намоз ўқишга киришилади. Намоз қуйидаги тартибда ўқилади.Икки ракатли давоми...

230232 05:00 / 09.01.2017
34МатнСўнгра маъсур дуолар ила дуо қилардилар.34Матннинг далиллари۱ 1. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оиша розияллоҳу давоми...

3288 05:00 / 09.01.2017
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши.Менга энг рози бўлинган кишилар гувоҳлик бердилар. Уларнинг ичида энг рози бўлингани Умардир..Албатта, Набий давоми...

10188 05:00 / 04.01.2017