1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Бу кишини таниймизми?

10:00 / 18.02.2022 2864 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Суратдаги бу инсонга 1994 йили қирол Файсал мукофоти топширилганда у олишдан бош тортган: «Мен нимаики ёзган бўлсам, фақат Аллоҳ розилиги учун ёзганман. Менинг диним, эътиқодимни бузманглар» деган эди.

Францияда яшаган ярим аср вақт мобайнида бу инсоннинг қўлидан 40 минг одам Исломни қабул қилиб, мусулмон бўлган. Бу инсон ким эди дейсизми? Бу зот – шайх Муҳаммад Ҳамидуллоҳ Ҳайдар Абодий ал-Ҳиндийдир.

У ҳадиси шариф ва Ислом фиқҳи ҳуқуқшунослиги тадқиқотчиси ва академик муалллифдир. Муҳаммад Ҳамидуллоҳ ўша вақтдаги Британия Ҳиндистонининг Ҳайдаробод шаҳрида 9 феврал, 1908 йилда туғилган.

У 22 тилда, ўз она тили урду тили билан бирга, форс, араб, француз, инглиз, немис, итальян, грек, турк ва рус тилларида эркин сўзлаша олган. 84 ёшида энг охирги ўрганган чет тили таиланд тили бўлган.

1932 йилда Германиянинг Бонн университетида фалсафа доктори даражасини олган. Кейинроқ эса Франциянинг Сорбонна университетида иккинчи докторлик (D.Litt) даражасига эга бўлган.

Олим оила қурмаган балки, ўзини бутунлай илмга бағишлаган. У бир қанча тилларда 250 дан ортиқ китоб ёзган, дунёнинг турли тилларида 937 та илмий мақолалар чоп этган. Франциядалик пайтида нуфузли илмий мартабалар соҳиби, катта устоз бўлишига қарамай, талабалари билан бирга ўтириб овқатланган, сўнг идишларни ўз қўли билан ювган.

Ўша вақтдаги Покистон республикасининг Президенти марҳум Муҳамад Зиёул Ҳақнинг номидан улкан илмий хизматлари учун «Хилал е Имтиаз» олий мукофоти берилганида, мукофотнинг пулдаги қиймати — 1 000.000 рупийни Исломободдаги исломий тадқиқотлар институтига эҳсон қилган. Сўнг: “Агар ушбу мукофотни бу ўткинчи дунёда қабул қилиб олсам, у ҳолда абадий охират диёрида нимага эришаман?”, деган эди.

Бу инсон ким эди дейсизми? Бу зот – шайх Муҳаммад Ҳамидуллоҳ Ҳайдар Абодий ал-Ҳиндийдир.

У ҳадиси шариф ва Ислом фиқҳи ҳуқуқшунослиги тадқиқотчиси ва академик муалллифдир. Муҳаммад Ҳамидуллоҳ ўша вақтдаги Британия Ҳиндистонининг Ҳайдаробод шаҳрида 9 феврал, 1908 йилда туғилган. 2002 йил, 17 декабрда АҚШнинг Флорида штатида 94 ёшида вафот этган. Аллоҳим бизни чин ихлос ила ризқлантиргин!

@arabiсuz манбаси асосида Бобур Аҳмад тайёрлади.

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ўн нарса фитратдандир мўйлабни қисқартириш, соқолни қўйиш, мисвок қилиш, бурунга давоми...

1380 11:00 / 18.08.2022
.Дўзах шаҳватлар билан ўралгандир...,Ҳофиз ибн Абу Шайба деди.Шаҳват иши хатарли ва ёмонлиги улкандир. Қанчалар Аллоҳга мудом ибодатда бўлган обидларни шаҳват давоми...

2643 11:15 / 27.05.2022
Ижтимоий тармоқларда бирорта ўзбек сериали ёки киносидаги беҳаё саҳнадан кесиб олинган лавҳа .Ўзбек сериалининг аҳволи,, .Маънавиятчилар қаёққа қараяпти, каби давоми...

2094 16:53 / 28.01.2022
Инсонга умри давомида китобдан содиқроқ дўст топилмаса керак. Китоб гапирмайди, лекин сизга жуда кўп нарсани ўргатади. Бу борада уларни ўзига хос устоз дейиш ҳам давоми...

2705 09:23 / 28 январь