1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Британия мусулмонлари учун Fintech хизматлари

19:00 / 12.01.2022 1204 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом молия тизими, исломий молиявий технологиялар билан бир қаторда, сўнгги йилларда, айниқса, коронавирус пандемияси авж олган даврда муваффақият қозонган иқтисодиёт соҳаларидан бирига айланди. Бир томондан, Ғарб давлатларида мусулмонлар сонининг кўпайиши, турли жамоаларда корхоналарнинг ривожланиши ва кенгайиши ҳалол хизматлар ва маҳсулотлар бозорида фаол иштирок этишга бўлган талабнинг янада кенгайишига олиб келди.

Гарчи ҳалол маҳсулот ва хизматлар ноисломий мамлакатлар иқтисодининг кичик қисмини ташкил этса-да, Ислом қонунларига мос келадиган хизматларга талаб ортиб бормоқда.

Thomson Reuters маълумотларига кўра, Ислом шариатига мос келадиган активлар дунё бўйлаб 2,4 триллион доллардан ошди. 2003 йилда 200 миллиард доллардан кўпроқ бўлган бўлса, ушбу кўрсаткич 2022 йилга келиб 3,8 триллион долларга етиши тахмин қилинмоқда. Бошқа томондан, исломий финтечга янги инвестициялар янада ортиши кутилмоқда.

Малайзия ва Индонезия каби мамлакатларда исломий молиялаштириш технологиясига инвестициялар ушбу мамлакатлардаги стартаплар учун қулайлик яратувчи қонунлар туфайли устувор ҳисобланади.

Бироқ, Буюк Британия каби мусулмон бўлмаган мамлакатларда турли соҳаларда, жумладан, исломий финтечда мусулмонлар билан боғлиқ ташаббуслар кўпайган. Бунга британиялик мусулмонлар орасида ҳалол банкингга талаб ортиб бораётгани сабаб бўлди ва сўнгги йилларда мамлакатда исломий молиявий хизматлар ва исломий финтечга йўналтирилган стартаплар иш бошлади.

2019 йил июль ойида Gate House сўровномаси шуни кўрсатдики, сўровда қатнашган 1000 га яқин британиялик мусулмонларнинг 46 фоизи умуман исломий молиядан фойдаланмаган. 2011 йилги сўнгги расмий аҳоли рўйхатига кўра, Буюк Британиянинг 63,2 миллионлик аҳолисининг 3 миллионга яқинини мусулмонлар ташкил қилган.

Буюк Британиядаги биринчи ислом банки Al Baraka International бўлиб, 1982 йилда ташкил этилган. Кейин савдони молиялаштириш ва лизинг бўйича ихтисослаштирилган маҳсулотлар ўсди. Ummah Finance Британияда 2017 йил апрель ойида ишга туширилган. Бироқ, ўшандан бери у ўз номини MoneeMint ахлоқий рақамли банкига ўзгартирди. Niyah Британиянинг яна бир ислом банки, ўз фаолиятини 2020 йил январь ойида бошлаган. Ўша йилнинг август ойида уни Ислом молия саноатидаги яна бир Ислом стартапи Wahed сотиб олди.

Ҳозирда Буюк Британияда бешта Ислом банки ва 20 га яқин бошқа компаниялар молиялаш ва инвестиция соҳасида исломий молиявий маҳсулотлар ва хизматларни таклиф қилмоқда.

Trowers & Hamlins юридик фирмаси ҳисоботига кўра, Лондон дунёда Ғарбдаги энг йирик исломий молия маркази ҳисобланади. Буюк Британияда 2017 йилда шариатга мувофиқ активлар 4,7 миллиард фунт стерлингни ташкил этди.

Rizq — Ислом оламидаги энг янги стартаплардан биридир. Rizq ўз фаолиятини 2020 йилда Лондонда бошлади ва Буюк Британия бозорида биринчи муқобил Ислом рақамли банкинг иловасини ишга туширди.

Илова асосчиларига кўра, у инвестиция ва банк билан боғлиқ масалаларда асосий мусулмон қадриятлари ва ахлоқига тўлиқ мос келадиган шахсийлаштирилган ва интеграциялашган рақамли ислом банкини таклиф қилади.

Rizq иловасини яратувчиларнинг сўзларига кўра, технологиядан фойдаланган ҳолда стартап мижозлари Буюк Британиядаги банклардан фарқли ўлароқ, қоғоз бланкаларсиз, узун телефон қўнғироқлари ва филиалларда навбатларсиз бир неча соат ичида ўз ҳисобларини очишлари мумкин. Rizq технологияси мижозларни автоматик тарзда аутентификация қилади ва ҳисоб очган заҳоти уларга пул олиш, жўнатиш ва сарфлаш имконини беради.

Ушбу иловада рўйхатдан ўтиш, тўлов жараёнларини фойдаланувчиларга тезда тўлаш, бюджетлаштириш, ўзлари танлаган хайрия ташкилотига эхсон қилиш ва Буюк Британиянинг энг машҳур чакана савдо дўконларида нақд пул чиқариш имконини беради. Бундан ташқари, фойдаланувчилар ушбу иловадан Буюк Британиядан ташқарида пул тўлаш ва пул ўтказиш учун фойдаланишлари мумкин.

Rizq иловасини ислом инвестиция компанияси асосчиси, собиқ маркетинг раҳбари Maarij Wealth ва бошқарув кенгаши аъзоси Brand786 Global ҳамда Акмал Салимлар сотади. Шаҳид Амин ҳозирда Rizq компаниясининг бош менежери ҳисобланади.

Rizq нинг умумий бюджети ҳозирда 500 000 евродан 1 миллион еврогача баҳоланмоқда ва Rizq ўз капиталини ривожлантиришни амалга оширишни режалаштираётир. Rizq нинг мақсади йил охиригача камида 45 000 мижозга эга бўлиш. 2022 йилда салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда Европа бозорларида ўз иштирокини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Хуршид Маъруф

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Маҳмандорул араб исми билан машҳур бўлган амир Сайфуддин Абул Маъолий ибн Рамоҳнинг ўғли амир Бадруддин Юсуф Маҳмандордан ривоят қилинади .Менга Қоҳирага 630 давоми...

2914 13:00 / 01.01.2022
Аллоҳ таоло .Исро, сурасида.Аллоҳга дуо қилинглар ёки Роҳманга дуо қилинглар, қайсисига дуо қилсангиз ҳам, бари бир. Гўзал исмлар Уникидир,, деган давоми...

11268 23:16 / 01.05.2017
Қандай қилиб арабларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али розияллоҳу анҳумлар чиққан давоми...

1323 21:00 / 10.11.2022
1. Ризқдаги баракотни кўпайтиринг.Ҳар бир мусулмон ризқини ҳалолдан таъминлаши лозим. Бу эса Ислом арконлари ва қадриятларига зид бўлмаган йўллар билан касб давоми...

8612 16:14 / 08.04.2017