1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Тафаккур дунёси

12:25 / 22.12.2021 1744 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Ким ёш болага: «Бери кел (бир нарса бераман)», деб айтсаю, кейин унга бермаса, у ёлғончидир».

Абу Довуднинг сунанларида Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизникида ўтирган эдилар, онам мени чақириб, «Бери кел, бир нарса бераман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Нима бермоқчисан?» дедилар.

Онам: «Хурмо бермоқчи эдим», деган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч нарса бермаганингда, сенга ёлғон ёзилиб қолар эди», дедилар».

Аллома ибн Баадийс раҳимаҳуллоҳ дедилар:

«Уй – ҳақиқий эркаклар вояга етказиб, шакллантириладиган илк мадраса ва ўзига хос бир фабрикадир. Шу сабаб, онанинг диёнатли экани дин ва ахлоқни муҳофазаси учун муҳим асосдир».

Ҳисобдан қутулиш жойи йўқ. Эй мусулмон дўстим! Ота ўз оиласига қилган камчилиги учун ҳисобга тутилади, талаба ўқишда қилган камчилиги учун, бирон ишга масъул вазифадор ходим ўз доирасида ҳисобга тутилади. Ҳар ким ўз ўрни ва мавқесида жавоб беради. Уларнинг барчалари қиёмат кунида Аллоҳнинг амри буйруқлари устида йўл қўйган камчилик ва ноқисликлари борасида ҳисоб қилинажаклар. Инсонларга бу вазиятда ўйин эмас балки, ўта жиддий ҳолга тушадилар. Улар беҳудага яратилган эмаслар.

Манба: arabic.uz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Риё mdash иш ва ҳаракатларни кўрсатмоқ, бир яхшиликни ёки амални Аллоҳнинг розилиги учун эмас балки, инсонларнинг мақтови учун қилишдир. Бу ҳаракатларни амалга давоми...

5488 19:00 / 01.08.2021
Ғийбат ва чақимчилик кишиларда тарқалган энг хунук хислатлардандир. Бу икковидан кишиларнинг озгинасигина омонда қолишади, холос.Ғийбат ёмон кўрадиган нарсаси давоми...

1904 17:00 / 27.11.2021
Абу Бакр Миский раҳимаҳуллоҳ кўчаларда газлама сотиб кун кечарар эди. Кунлардан бир куни бир аёл у кишини газламани кўришни баҳона қилиб, уйига чақирди. Сотувчи давоми...

1770 17:00 / 25.10.2022
Аллоҳ таоло айтади.Ўғри эркакни ҳам, ўғри аёлни ҳам қўлларини кесинглар Токи бу уларнинг қилмишларига яраша жазо бўлсин, Аллоҳ томонидан берилган азоб бўлсин. давоми...

3084 16:40 / 23.05.2019