1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Зинодан сақланишнинг мукофоти

17:00 / 25.10.2022 1769 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Бакр Миский раҳимаҳуллоҳ кўчаларда газлама сотиб кун кечарар эди. Кунлардан бир куни бир аёл у кишини газламани кўришни баҳона қилиб, уйига чақирди. Сотувчи уйга кириши биланоқ аёл эшикни беркитиб олди-да, ундан фаҳш ишни талаб қила бошлади. Агар талабига кўнмаса, шарманда қилишини айтди. Сотувчи киши аёлга насиҳат қилди, Аллоҳ таолони, охират азобини эслатди, бироқ аёл у одамнинг гапларига эътибор бермай, талабида қаттиқ туриб олди.

Шунда сотувчи ҳожатхонага кирмоқчи эканини айтди. Кириш олдидан «Ё Аллоҳ, ҳалолинг ила менга ҳаромингдан кифоя қил, нима билан истасанг, қандай истасанг, Ўзинг биласан» деб дуо қилди.

Халога кирганда ғоити, яъни нажосатига қаради. Қўлига ундан олиб, либосига, баданига сура бошлади. Сўнг ташқарига чиқди. Аёл у кишини кўриб қўрқиб кетди, уни мажнун деб ўйлаб ундан узоқлашди. Сотувчини уйидан қувди. Сотувчи нарсаларини олиб, тезда уйига жўнади. Кўчада болалар у кишига қичқириб, масхара қилиб, уйига етиб олгунча ортидан югурдилар.

Сотувчи уйига етиб келиб йиғлаб ғусл қилди. Сўнг тўшагига кириб ётди ва туш кўрди. Тушида бир нидо қилувчи, унга: «Сен қилган ишингни бизнинг розилигимиз учун қилдингми? Энди сен то бизга йўлиққунингча, биз сени рози қиламиз», деган овозни эшитди. Уйқусидан уйғониб, кўрган туши учун Аллоҳга ҳамд айтди. Шу пайт хонада жуда ёқимли ҳид тарала бошлади. У бу ифорнинг манбаси нима эканлигини била олмади. Нарсаларини олиб яна савдо қилиш учун ташқарига чиқиб кетди. Кимнинг олдига борса, ёнидан ўтса, ўша ёқимли ифор тинмай келиб турар эди. Охири бу ёқимли ҳид тушининг таъбири эканлигини англаб етди. Аллоҳ таоло унинг тушини рўёбга чиқарган эди. Қаерга борса ҳам ўша муаттар ёқимли ҳид ундан таралиб турарди. Уни одамлар то Аллоҳ таолонинг иродаси билан вафот этгунига қадар, «Миский» лақаби билан чақирдилар. Мискнинг ифори унинг жасадини ювилаётган пайтда ҳам таралиб турди.

Аллоҳ таолодан қўрқиб, охиратда Унинг ҳузурида туришни ўйлаб, бу дунёнинг вақтинчалик лаззатига учмаган банда ана шундай мукофотга эришди. Аллоҳ таоло зинодан кўра нажосатни устун кўрган бу бандасига танасидан бир умр хушбўй ҳид таратиш неъматини ато қилди. Зинодан сақаланганлик учун бу дунёдаги мукофот шунчалик бўлса, охиратдагиси қандай экан-а...

Аллоҳ таоло барчамизни фаҳшнинг ҳар қадай кўринишларидан асраб, ҳаёли, иффатли бандалардан қилсин

Манба: Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳнинг «Маваъиз ва мажалис» китоблари

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Манманлик ижтимоий разолатлардан бири бўлиб, инсонлар орасига айрилиқ ва адоват солади. Уларнинг орасидан ҳамкорлик ва муҳаббатни кетказибгина қолмай, балки давоми...

2655 16:10 / 11.09.2018
Аллоҳ таоло айтади.Албатта, Аллоҳ ва пайғамбарига қарши урушадиган ва ерда бузғунчилик қилиш ҳаракатида юрадиган кимсаларнинг жазоси ndash ўлдирилиш ё дорга осилиш давоми...

1964 15:10 / 27.05.2019
Фаҳшдан четланиш учун бажариладиган амаллардан яна бири ndash намозни тўлатўкис адо қилишдир.Намоз ўқиш кунига беш вақтда фарз қилинган бўлиб, у Ислом динининг давоми...

2900 15:00 / 09.11.2020
Олимларнинг таъкидлашича, кўз юзасида юпқа парда бўлиб, у қоронғуликда кенгаяди, ёруғликда тораяди. Қачон одам қоронғуликдан ёруғликка ёки ёруғликдан давоми...

1154 18:09 / 22.11.2023