1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Мусулмон бўлмаганларни сирдош тутманг!

19:00 / 14.12.2021 2201 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَتَّخِذُواْ بِطَانَةً مِّن دُونِكُمْ لاَ يَأْلُونَكُمْ خَبَالاً وَدُّواْ مَا عَنِتُّمْ قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاء مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ قَدْ بَيَّنَّا لَكُمُ الآيَاتِ إِن كُنتُمْ تَعْقِلُونَ

Эй иймон келтирганлар! Ўзингиздан бошқадан сирдош тутманг. Улар сизга парокандалик келтиришда бўшашмаслар. Машаққатда қолишингизни хоҳлайдилар. Нафратлари оғизларидан кўриниб бўлди. Кўкслари махфий тутгани яна ҳам каттароқ. Батаҳқиқ, сизларга оят(белги)ларни баён қилдик, агар ақл юритсангиз. (Оли Имрон сураси, 118-оят)

Мусулмонлар ўзлари билан бирга яшаётган аҳли китобларга ортиқча ишониб кетишлари ҳоллари бор. Бу баъзида шу даражага етадики, улар ўзларидан бўлган мусулмонларни қўйиб, ўша ғайридинларни сирдош тутадилар. Ислом жамоасининг сирларини уларга айтадилар ёки билишларига йўл очиб берадилар. Бугунги куннинг истилоҳи билан айтганда, котиб қилиб, маслаҳатчи қилиб ёки архив бошқарувчиси қилиб олишади. Бу тўғри эмас. Аллоҳ таолонинг амри:

«Эй иймон келтирганлар! Ўзингиздан бошқадан сирдош тутманг».

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу оятда мусулмонларга мусулмон бўлмаганларни сирдош тутмасликка амр қилмоқда. Чунки:

«Улар сизга парокандалик келтиришда бўшашмаслар».

Мусулмонларга ёмонлик қилиш туйғуси уларнинг қонига сингиб кетган. Мусулмонлар куч-қувватга, имкониятга, мансабга эришганда уларга яқинлашиб, хизматини қилиб, ишончини қозонишга уринган кофир ва мунофиқлар сирдош бўлиб олиб, ёмонлик етказа бошлашади.

«Машаққатда қолишингизни хоҳлайдилар».

Яъни кофир ва мунофиқлар мусулмонларнинг доимо оғир машаққатда қолишларини истайдилар. Улар мусулмонларга динда ҳам, дунёда ҳам зарар етказишга тинмай уринадилар.

«Нафратлари оғизларидан кўриниб бўлди».

Яъни улар ўзларини дўст қилиб кўрсатишга ҳаракат қилсалар ҳам, оғизларидан мусулмонларга нисбатан душманликлари, ёмон кўришларига далолат бўлувчи сўзлар чиқиб туради.

«Кўкслари махфий тутгани яна ҳам каттароқ».

Уларнинг тилларига чиқмай, дилларида махфий турган душманликлари яна ҳам каттароқдир. Буни билиб олиш қийин эмас. Фақат ақл юритилса, бас:

«Батаҳқиқ, сизларга оят(белги)ларни баён қилдик, агар ақл юритсангиз».

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Эй иймон келтирганлар Касб қилган нарсаларингизнинг покизаларидан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсалардан нафақа қилинглар. Нафақа қилганингизда давоми...

2283 16:08 / 31.05.2020
Аллоҳ таоло Ўзининг каломида шундай марҳамат қилади .Албатта, исрофчилар шайтонларнинг биродарлари бўлганлар. Шайтон эса Роббига ўта ношукр бўлгандир, давоми...

578 19:00 / 27 февраль
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади Имроннинг хотини .Роббим Албатта, мен қорнимдагини Ўзингга холис назр қилдим. Бас, мендан қабул эт. давоми...

2197 12:30 / 18.08.2021
Аллоҳ таоло Ҳаж сурасида шундай марҳамат қилади Эй одамлар Бир масал айтилмиш, бас, унга қулоқ солинг Албатта, Аллоҳни қўйиб, топинаётган давоми...

1943 07:04 / 14.11.2018