1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Роббим Аллоҳ

19:25 / 28.10.2022 1070 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Робб – эга демакдир. Бизнинг эгамиз ким? деган саволга жавобимиз - Роббимиз Аллоҳдир.

Роббимиз Аллоҳ дея ҳаётимизни давом эттирсак фаришталарнинг қанотлари остида бўламиз. Қўрқувсиз, ҳузнсиз ҳаёт бу буюк сирнинг ичида яширингандир. Жаннатлар сари қанот қоқмоқ ва дўсту ёронлар билан бир замонда ва бир маконда учрашмоқ ҳам фақатгина «Роббимиз Аллоҳ» деганлар учундир.

«Албатта, «Роббимиз Аллоҳ» деган, сўнгра мустақийм бўлганларнинг устиларидан фаришталар: «Қўрқманглар, маҳзун ҳам бўлманглар, ўзингизга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар», (Фуссилат сураси, 30-оят) оятини ҳис қилиб яшаш ҳақиқий мўмин ўлароқ яшашнинг хулосасидир.

Алҳамдулиллаҳ, Роббимиз Аллоҳдир. Ҳаётнинг туну куни биз учун шу билан қадрлидир. Ёлғизлик ва ғарибликни ҳам шу билан аритамиз. Аллоҳ билан бўлиш ва бу баробарликни қон томирларимизнинг уч-учига қадар тарқатиб яшаш ҳаётимизни мазмунли қилади.

Намоз учун жойнамозга турганимизда ёки саҳарлик учун дастурхонга ўтирганимизда ҳис қиладиган нарсамиз ҳам шудир. Бандаликдан лаззат олиш ҳам бу орқали бўлади.

Бу фоний дунёда Аллоҳдан бошқа ким бизнинг эгамиз бўла оладики, биз уни Роббимиз деб, ҳар бир ишимизда унга суянсак? Унга дуо қилсак, ундан ризқ кутсак, ундан шифо тиласак, ундан охиратимизни обод қилишини сўрасак? Албатта буларга лойиқ Аллоҳдан ўзгаси йўқдир! Истакларимизнинг барчасини фақатгина Ундан тилаймиз. Мулкнинг соҳиби Удир. Яратган ва яшатган Удир. Қадарни битган Удир. Сабрга буюрган Удир. Ўзидангина паноҳ сўрашимизга амр қилган ҳам Удир. Шунинг учун У бизнинг Роббимиздир. Фақатгина бизнинг эмас, бутун оламларнинг Робби Удир. Биз каби инсонларнинг, ҳайвонларнинг, биз билган ва билмаган махлуқотларнинг Робби Удир.

Дуо учун барча қўллар Унга очилади, барча қалбларнинг паноҳгоҳи Удир. Йиғлаганни У эшитади, севинганни У кўради. Йўллар Уники, чўллар Уники, денгизлар Уникидир. Илтижо қилганни У эшитади, очни У тўйдиради, хастага У шифо беради. Мулк Уники, калом Уники, дин Уникидир.

Қуръонни У нозил қилди. Уни ўқишимизни У буюрди ва унга амал қилишимизни У хоҳлади. Пайғамбарлар юбориб, уларга иймон келтиришимизга амр қилган Удир. Яратган бандаларини кўрувчи, уларнинг мўмини ва кофирига муҳлат берувчи, кейин уларнинг ҳар бири учун ҳукм чиқарувчи ҳам Удир. У бизнинг Роббимиздир. Унинг адолати намоён бўладиган кун учун келтирган иймонимиз қалбимизга ҳузур бағишлайди.

Бу фоний дунёда ҳам Роббимиз Аллоҳдир. Тупроқнинг остида ётадиган кунимизда ҳам Роббимиз Аллоҳдир. Маҳшар куни ҳам Роббимиз Аллоҳдир. Жаннатга кирганимизда ҳам Роббимиз Аллоҳдир.

У муҳаққақ бизнинг Роббимиздир. У бизнинг Роббимиз экан, демак тўғри йўлдамиз, хотиржаммиз, ғамимиз йўқ, қайғумиз йўқ.

 

Шайх Нуриддин Йилдиз

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсоний табиат ажойибот ва сирасрорларга тўла. Инсон зоти борки, яхшилик билан зикр қилинишни, ўзгалар томонидан эсланишни яхши кўради. Нафақат яхши кўради, балки давоми...

2480 14:00 / 06.05.2023
Диннинг маъномоҳиятини англамоқ керак .Диннинг ҳақиқати, ndash кўринишдан икки сўздан таркиб топган бўлсада, шарҳи узун бир маърузага айланиб кетади. Лекин мен давоми...

14676 17:00 / 24.07.2022
Кўпчилигимиз эртаю кеч дуо қилишимизга қарамай, нега Аллоҳ таоло дуоларимизни ижобат қилмаяпти Ваҳоланки, саййидимиз Юнус алайҳиссалом ҳутнинг қорнида туриб дуо давоми...

51766 09:28 / 03.07.2018
Қадимда бир шаҳарда бой савдогар яшарди. Бир куни шу савдогарнинг умри тугаб, вафот этибди. Унинг биргина ўғли бўлиб, у ҳам сафарда эди. Кишилар марҳумнинг ўғлини давоми...

3749 05:00 / 17.02.2017