1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Болажоним, сени жаннатга киришингни хоҳлайман!

11:20 / 22.10.2021 2155 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сен фарзандингни намоз ўқишини хоҳлайсан, у эса ўзини ёқтирган ишлари билан машғул бўлишни хоҳлайди. Фарзандинг дангасалик қилаверади. Натижада жаҳлинг чиқиб, унга қўпол муносабатда бўласан. Кейин бу вазиятга шайтон аралашади. Сен ва фарзандинг ўртасидаги алоқалар бузилади. Шу сабабли у намоз ўқишни ёмон кўриб қолади. Шайтон васваса қилиб: «Отангни қара, сенга ёш боладек муносабатда бўлмоқда. Сенга айтганини қилишга мажбурлаяпди. Сен қандай қилиб уни айтганини қиласан?» деб тўғри йўлдан қайтаради. Фарзандинг сенга катта бўлганини исботламоқчи бўлади. Сен билан талашади, ўзини айтганини уқтирмоқчи бўлади. Бироз муддатга намозни ташлаб қўяди. Сенинг буйруғинга итоат этмайди. Сўнгра катта жанг бошланади. Биз бу ҳолат юзага келишидан аввал уни олдини олишимиз лозим. Ҳар доим биз унга у билан бирга эканлигимизни ва фикрларимиз бирлигини айтишимиз керак. Болага аста-секин гўзал муомала ила тушунтириш керак. Сен ўз дунёқарашинг орқали эмас, балки болани дунёқараши билан тушунтиргин. Шундан кейин боланг сени айтганларингни қилади.

Оналардан бири айтади: «Мен: «Ўғлим, намоз ўқинг!»деб кўп такрорлайверар эдим. Бу гапларни такрорлайверганимдан болам мени кўрса сиқиладиган бўлиб қолди. Ўғлим билан бирга ўтириб суҳбатлашдим. «Эй, Ўғлим! Мен сенга: «Намоз ўқи!» деб айтганимда, сен хафа бўлишингни хоҳламайман, балки мен сени жаннатга киришингни хоҳлайман» деб жаннат билан дўзах ҳақида гапириб бердим. Шу суҳбатимиздан кейин боламни бомдод намозига: «Эй, болам! Тур бомдодга! Мен сени жаннатга киришингни хоҳлайман» деб уйғотадиган бўлдим. Фарзандим дангасалик қилса, мен унга чиройли сўзларни такрорлайверар эдим. Шундан сўнг озгина сабр орқали ўғлим намозга эътиборли бўлди».

Инсон бошқа махлуқотлардан нимаси билан ажралиб туради?

Албатта, инсон ақл ва танлаш хуқуқи билан ажралиб туради. Шу нарсадан келиб чиқиб, сен фарзандинга буйруқ эмас, балки танлаш хуқуқини бер! Намоз вақтида «Тур намозини ўқи!» деб айтишдан кўра, намоз вақти киришидан беш дақиқа аввал ўғлингга: «Ҳозир таҳорат қиласанми ёки азон айтилганида? Қаерда намоз ўқийсан уйдами ёки масжиддами?, Қайси масжидга чиқасан узоғигами ёки яқинигами?» каби сўзлардан фойдалангин. Мана шу йўл орқали фарзандингни намозга бўлган муҳаббатини ошира оласан. Энг яхши иш фарзанд ўз ота-онаси билан бирга келишиб иш кўришидир.

Кўп ота-оналар фарзанди намоз ўқиши учун бир хил услубни қўллашади. Агар шу услублар ёрдам бермаса, фарзандлари ёмон эканлигини ва намозини адо этмайдиган бола эканлигини айтишади. Бошқа бир услубдан фойдаланиб кўрмай фойдаси бўлмаслигани айтиб енгилишади. Афсуски, ота-оналар агар фарзандига маъқул келадиган услубни қўллашса, улар намозхонлардан бўлишлигини билишмайди.

Қизлардан бир айтади: «Агар мен намозга дангасалик қилсам онам мени қаттиқ урушар, уларнинг бу услублари бир неча ой давом этарди. Бир куни онам бу услубдан фойда йўқлигини англаб етдилар. Ўша куннинг ўзиданоқ услубларини ўзгартириб, менга мулойим, яхши гапларни гапиришни бошладилар. Менга намозни аҳамиятини, уни мулойимлик билан адо қилишни ва уни қолдирмасдан ўз вақтида ўқиш тўғрисида яхши гапларни айтишни бошладилар. Намозга бўлган шижоатимни ва муҳаббатимни уйғотдилар. Мен ўзим билмаган ҳолда онамга итоат қилиб, намозимни интизом билан ўқий бошладим. Бир куни хуфтон намозини маромига етказмасдан ўқидим. Сўнгра, кечқурун қўрқинчли туш кўрдим. Эртаси куни онамга бу бўлган ҳодисани айтиб бердим. Онам менга: «Бу бўлган воқеа сен хуфтон намозини тўлиқ адо этмаганингни сабабидан» деб айтдилар. Мен: «Намозимни тўлиқ ўқимаганимни қандай қилиб билдингиз?» деб сўрадим. Шунда онам: «Мен сени кузатаётган эдим, лекин сенга айтмаётган эдим. Агар айтсам, мени ёмон кўриб қолишингдан қўрқдим. Мен бу нарсани ўзингга ташладим ва виждонинг уйғонишини кутдим. Аллоҳдан сенга ҳидоят беришини сўраб дуо қилдим. Онам ёмон муомалаларидан воз кечиб, яхши томонга ўзгардилар. Бунинг натижасида мен намозга қоим бўладиган бўлдим. Агар менга яна қўпол муомалада бўлсалар, мен онамга тескари кетиб намозимни ташлаб қўймадим. Алҳамдулиллаҳ, ҳозир мен намозимга анча қоим бўлдим».

Оналардан яна бири айтади: «Фарзандларим намозни яхши кўришлари учун ҳар қандай услубларни қўлладим. Агар улар намозларини ўқишмаса, мен уларни ўйингоҳларда ўйнашлигидан маҳрум қилар эдим. Бу нарса уларни янада дангаса бўлишига сабаб бўлди. Шундан сўнг, фарзандларим намоз ўқиб ва яхши амалларни бажарса уларга мукофот беришни бошладим. Бу услубим туфайли Аллоҳни янада кўпроқ яхши кўрадиган, уни ҳаққини тўлиқ бажаришга ҳаракат қиладиган ва азон айтилганда намозни  кечиктирмай ўқишни бошлашди. Мукофотлаш услуби жазолаш услубидан анча устунроқ эканлигини англаб етдим.

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қунут луғатда дуо ва тазарруъ маъносидадир. Шариатда эса, намозда рукуъдан олдин ёки кейин туриб Аллоҳ таолога илтижо қилиб, ёмонликни дафъ қилиш ёки яхшиликни давоми...

5397 05:00 / 04.01.2017
Истихора сўзининг луғавий таржимаси яхшилик сўрашдир. Бир банда бир ишни қилишга иккиланиб қолса, Аллоҳ Таолодан унинг башоратини беришини сўрайди.Жобир давоми...

76669 05:00 / 09.01.2017
Дунёда ихлос, хушуъ ва хузуъ билан қилинадиган ибодат инсонни иймонсизлик, гуноҳдан сақлайди ва уни азиз қилади. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай марҳамат қилади давоми...

27239 16:09 / 07.07.2020
Бизда .такбир айтиш, деб одатланиб қолган, намозхонларни сафга туришга чорлаш учун айтиладиган махсус нарса .иқома,, дейилади.Аллоҳ таоло .Эй, иймон келтирганлар, давоми...

67571 05:00 / 04.01.2017