1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Фаросатсизлик маҳсули

15:00 / 01.12.2021 1794 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом жиҳодига чақирувчилардан бири бундай деганди: «Шариат ҳукмларини татбиқ этмаслик, умматнинг устига ёғаётган балоларнинг бош сабабчисидир. Мана шу жоҳилиятга қарши курашиш ва куфрга тиргак бўлаётган тоғут-шайтонларни йўқ қилиш лозим».

Салафий даъватчилардан бири эса бундай деганди: «Оятларни таъвил қилиш қалбларни адаштира бошлади. Кейин бунга оддий одамларнинг қарашларига мувофиқ мазҳабларга эргашиш, суннати мутаҳҳарани тарк этиш ва сўфий тариқатларнинг ёйилиши қўшилди. Бу адашувлар бор экан, умматнинг ҳоли ислоҳ бўлмайди».

Уни ҳам гапини ва буни ҳам гапини эшитдим. Бу  иккови душманга бас кела олмаслигини ва курашда ғолиб бўла олмаслигини англадим. Чунки улар ўзлари юзланган майдонни ва илонлар чиқиб келадиган ўрани яхши ўрганишмаган. Улар олдига бошидан яраланиб келган беморнинг оёғини боғлаган табибга ўхшашади.

Фаросатсизлик маҳсули бу жиҳодларининг оқибатлари ҳақида ўйлай бошладим.

Бир дўстим, булар ҳақида қандай фикрдасиз, деганди. Мен жавоб қилдим: «Буларнинг фаолиятига бир йил бўлмай, хонадон ва масжидларга жанжал ва келишмовчиликлар ёйилади. Бир тоифа ёшлар қамоқхоналарга ташланади. Мустамлака эса ваҳшийлашиб, янада мустаҳкам ўрнашади».

Тахминим тўғри чиқди, қанийди адашган бўлганимда!

Шайх Муҳаммад Ғаззолий, «Йўл бу ердан бошланади» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Гўштни музлатиш ва тарқатиш корхонасида Жон исмли бир киши ишлар эди. Бир куни ҳамма ишдан кетганидан сўнг Жон гўштни музлатадиган хонага уни яхши ишлаяптими давоми...

3015 14:00 / 22.12.2021
1965 йили вa ундaн олдинги йиллaри кaпитaлистик Aмерикa вa коммунистик Русия одaмлaри фaзогa сaфaрлaр қилганларида ҳaмдa Ер aтрофини aйлaнгaнлaридa, яхши умидлaримни эсдалик давоми...

1060 13:33 / 05.04.2023
Мурид шайхидан сўради .Нафс ўтини қандай ўчирамиз,.Шайх деди .Беҳожатлик билан, беҳожат бўл болам. Ким бировлардан нарса сўрашни тарк қилса эга бўлади,..Инсонлар давоми...

2264 11:00 / 28.07.2021
Тўрт ёшТўрт ёшда болалар ҳақиқий тадқиқотчи бўлишади ва ҳамма нарсани ўрганишни хоҳлашади. Бу ёшда давоми...

1839 15:00 / 14.08.2021