1445 йил 14 зулқаъда | 2024 йил 22 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Фарзандимга қачондан динни танитай? (иккинчи мақола)

15:00 / 14.08.2021 1855 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

                                                                                             Тўрт ёш

Тўрт ёшда болалар ҳақиқий тадқиқотчи бўлишади ва ҳамма нарсани ўрганишни хоҳлашади. Бу ёшда фарзандларингизга кўпроқ ҳикоялар ўқиб беришингиз жуда фойдали бўлади. Бундай услуб болангизни жуда яхши тингловчига айлантиради, шу сабабдан унга диний мавзуларни ҳикоя тарзда айтиб бериш зарур.

                                                                                   Беш ёш

Беш ёш бола тарбиясидаги энг асосий нуқта десак, хато бўлмайди. Уни «олтин давр» деб ҳам аташ мумкин. Бу ёшда болалар уй ишларига қарашишга қизиқишади, шу билан бирга, ҳаммага ёрдам беришни исташади. Ушбу даврда фарзандингиз диний билимларни англай бошлайди.

                                                                                              Олти ёш

Олти ёшли бола кўпинча ўзни кўрсатишга интилади ва ҳар доим биринчи бўлишни истайди. Бу даврда болада мантиқий фикрлаш ривожланади. Унга энди ҳар доимгидан-да кўпроқ вақт ажратишингиз тўғри келади. Энди болага ўқиб бераётганингиз ҳикоядан саволлар беришини сўрашингиз зарур.

                                                                                    Етти ёш

Етти ёш керакли билимларни ўзлаштиришнинг айни пайти. Бола шу ёшгача олган билимларини таҳлил қила бошлайди. Бу даврда болага кичик сураларни ёдлатиш мумкин, аммо катта сураларни ёдлашга мажбурламаслик керак. Баъзи болалар етти ёшда ҳам катта сураларни ёд олиши мумкин. Шунинг учун унинг иқтидоридан келиб чиқиб вазифа берган маъқул.

                                                                                               Ўн ёш

Ўн ёшдаги бола улғайиш даври десак, янглишмаган бўламиз. Бу ёшда ҳам баъзан боланинг характерида инжиқ ва гапга қулоқ солмаслик каби ҳолатлар намоён бўлади. Албатта, булар ўткинчи ҳолатлар. Энди фарзандингиз хато йўлларга кириб кетмаслиги учун дин ҳақида янада кенгроқ маълумот бериш ва ибодатларда маҳкам бўлишини талаб этиш керак.

                                                                                      Ўн ёшдан кeйин

Ўн ёшдан кейин болада балоғат даври бошланади. Бу даврда энди боладан бемалол ибодатларни адо этиб этмаётганини назоратга олишингиз зарур. Шу билан бирга, уларни рўза тутишга ҳам ўргатиб бориш керак.

Бир ҳақиқатни унутманг! Фарзандингиз динни аввало сиздан – ота-онасидан ўрганади. Бу жараённинг самарали ва манфаатли бўлиши эса, албатта, ота-онанинг билимига боғлиқ. Шундай экан, бу вазифани ортга сурманг ва фарзандингизга ёшликдан динни ўргатинг. Зеро, ёшликда олинган илм тошга ўйилган нақшдир.

«Ким ўғил болага таълим берса, бир кишига таълим берибди. Ким қиз болага таълим берса, бутун бошли бир оилага тарбия берибди.

Баъзи қудсий асарларда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат ҳалқасини биринчи бўлиб ушлайдиган киши менман», деб айтганлар. У зот яна: «Бир аёл жаннатга мендан аввал киришда мен билан баҳслашмоқда. Мен: «Эй Жаброил, бу ким?» десам, у зот: «У болаларини тарбия қилган аёл», дедилар.

Шунинг учун қиз бола дин асл таълимотларини ўрганса, зарур ва керакли маълумотларга эга бўлса, юқори савиядаги она бўлиб етишади.

Демак, ушбу умматнинг энг биринчи қиладиган иши болалар тарбиясидир».

(Тамом)

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий

Нозимахон Умарали қизи

«Ҳилол» журналининг 7(28) сонидан олинди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Салоҳ масжиди Яман пойтахти Санонинг энг катта ва бош ибодатхона саналади. У шаҳарнинг жанубий чеккасидаги хушманзара минтақага жойлашган. Ушбу масжид давоми...

1403 09:04 / 17.08.2021
2016 йилнинг май ойида MBC телеканалида жаҳонга машҳур жанг санъати устаси ЖанКлод Ван Дамм билан .Соғлом овқатланиш, мавзусида суҳбат бўлиб ўтди. Ван Дамм ушбу давоми...

1155 15:47 / 20.10.2022
Маккада Каъбанинг шарқий бурчагида жойлашган ва мусулмонлар муқаддас деб биладиган ҲажарулАсвад тоши Қора тош бир марта ўғирлаб кетилган ва Маккада нақ 23 йил давоми...

11832 12:36 / 13.09.2018
Раҳимберди ndash ўрта бўй, қора соч, қоши бироз ёйсимон, кўзлари катта, қиррабурун, қизғиш ёноқлари лўппи, думалоқ юзли, кулгичли, хушчақчақ, оқишдан келган олти ёшли давоми...

2492 09:03 / 04 март
Аудиолар

121734 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43173 14:35 / 11.08.2021