1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Намоз бузуқлик ва ёмонликдан қайтаради

10:32 / 01.12.2021 1600 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Албатта, намоз бузуқлик ва ёмонликдан қайтаради» (Анкабут сураси, 45-оят).

Бузуқлик - хунук амалларга қўл уришдир. Масалан, зино каби. Ёмонлик - шариат ва ақл ёмон санаган ишдир. («Тафсири Насафий» китобида келган, 2/678). 

Инсоннинг намоз билан аввалбошдан машғул бўлиши уни бузуқ ва ёмон ишларга қўл уришидан ман қилади. Намоз улардан тийилиш учун асосий сабабдир. Чунки, намоз Аллоҳ таолога муножот, яъни ёлворишдир. Бу эса, У Зотнинг тоат-ибодатига тўлалигича юзланиш ва Унга маъсият қилишдан буткул юз буришдан иборатдир. («Тафсири Абу Саъуд» китобида келган, 7/42). 

Ким намозга тўла риоя қиладиган бўлса, бу амали уни бир кун келиб ёмонликлардан халос бўлишига олиб келади. («Тафсири Насафий» китобида келган, 2/678). 

Имом Абу Олия айтадилар: «Албатта, намознинг уч дўсти бор. Қайси намозда ушбу уч дўст топилмас экан, унинг маъноси қолмайди. Улар: ихлос, хавф ва Аллоҳнинг зикридир. Ихлос - яхшиликка буюради, хавф - ёмонликдан қайтаради ва Аллоҳнинг зикри Қуръонга - буюради ҳам, қайтаради ҳам». («Тафсири ибн Абу Ҳотим» китобида келган, 9/3099). 

Ҳар қайси ҳолатда ҳам, намозларнинг риоясини қилувчи киши намозларга бепарво кишидан кўра бузуқлик ва ёмонликдан йироқ бўлади. Шунингдек, намозхонлар ичида ўқиган намозлари уларни бузуқлик ва ёмонликдан қайтармаётганини кўрамиз. Бу эса, намозхонлардан ҳеч бири муаммосидан халос бўла олмайди, деган маънони тақозо қилмайди. («Тафсири Замахшарий» китобида келган, 3/456).

Бунинг бирдан-бир сабаби кишининг намозини буюрилгандек кўринишда адо қилмаслигидир.

Намоз - уни ҳақиқатда адо қилган ва унинг буйруқларига амал қилишда нафсига қарши курашган кишига бузуқлик ва ёмонликни тарк қилиши учун энг афзал василадир. Бироқ, намоз - уни дунёда риё ва нифоқ учун васила қилган кишининг зарарига хужжат бўлади ва охиратга эмас, дунёга васила қилгани учун маъсияти, гуноҳи, ва Аллоҳдан бўлган узоқлигини яна ҳам зиёда қилади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимнинг намози уни бузуқлик ва ёмонликдан қайтармаса, унинг Аллоҳдан фақат узоқлашгани қолади». («Мўъжамул кабир» 11/150 ва «Муснади Шиҳоб» 1/605 китобларида келган).

Ким намоздан тарбия олишдан бебаҳра қолса, тутган йўлининг тўғри бўлишига, хулқлари ва қиладиган ишларида мўътадил бўлишига эришиши қийинлашади. Чунки, намоз нафсда кишини яхшиликлар томон етаклайдиган ва ёмонлик ва пасткашликлардан узоқлаштирадиган қувватни пайдо қилади. («Сиррун нажоҳ» китобида келган, 12-бет).

Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳнинг

«Қалбни суғорган ҳикмат зилоли» китобидан.

Абдуссами Хайруллоҳ таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Билол розияллоҳу анҳуга азонни жуфт айтмоқ, иқомани, қод қоматис салотдан бошқасини тоқ айтмоқ амр қилинди,. Бешовлари давоми...

11055 05:00 / 09.01.2017
17Матн Агар қиёмга турсалар такбир айтардилар ва сажда қилардилар. Бунда қўлларини кўтармас эдилар.17Матннинг далиллари۱ quot quot1. Жобир ибн Самура давоми...

3347 05:00 / 09.01.2017
Ушбу фаслда Қуръони каримдаги сажда оятлари тиловат қилинганда сажда қилиш, унинг фазли, ҳукмлари ва бошқа шунга оид масалалар баёни келган ҳадиси шарифлар давоми...

18226 05:00 / 09.01.2017
3дарс.3Матн Кейин такбир айтар эдилар.3Матннинг далиллар۱ . ,1. Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

3724 05:00 / 09.01.2017
Аудиолар

121572 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43048 14:35 / 11.08.2021