1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Азон ва иқоматнинг баёни

05:00 / 09.01.2017 11022 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Билол розияллоҳу анҳуга азонни жуфт айтмоқ, иқомани, қод қоматис салотдан бошқасини тоқ айтмоқ амр қилинди». 

Бешовлари ривоят қилган.


Шарҳ: Ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳаблар шу ҳадисга амал қилиб, иқомани тоқ айтадилар.

Аммо ҳанафий мазҳаби бошқа ҳадисни ҳужжат қилиб олган. Аллоҳ хоҳласа, уни бироздан кейин ўрганамиз. ҳозир эса азоннинг қайси кайфиятда айтилишини кўрайлик.

Имом Абу Довуд Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ривоятида, у киши тушида кўрган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тасдиқлаган азон ҳозир ҳамма ёқда айтилаётган азондир;

«Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар,

Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, 

Ашҳаду анлаа илаҳа иллаллоҳ,

Ашҳаду анлаа илаҳа иллаллоҳ, 

Ашҳаду анна Муҳаммадан Росулуллоҳ, 

Ашҳаду анна Муҳаммадан Росулуллоҳ, 

Ҳаййа алас солат, ҳаййа алас Солат, 

Ҳаййа алал Фалаҳ, ҳаййа алал Фалаҳ, 

Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, 

Лаа илаҳа иллаллоҳ».

Ушбу калималарнинг маънолари қуйидагича: 

«Аллоҳу Акбар»

Аллоҳ улуғдир. Аллоҳ ҳар нарсадан буюкдир. У зот ўзига нисбат берилган номуносиб нарсалардан улуғдир. 

«Ашҳаду анлаа илаҳа иллаллоҳ»

Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқ, деб гувоҳлик бераман. 

«Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ»

Муҳаммад Аллоҳнинг Расули эканига гувоҳлик бераман.

«Ҳаййа алас Солаҳ»

Намозга шошилинглар.

«Ҳаййа алал Фалаҳ»

Нажотга шошилинглар. 

Қолган калималарни маънолари, иншааллоҳ, ҳаммамизга маълум.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Билол розияллоҳу анҳуга ва Абу Маҳзурага: 

«Қачонки, бомдод азони бўлса: «Ас-солату хойрун минаннавм»ни айтасан, деб ўргатганларига биноан икки марта айтилади. 

Дора Қутний, Аҳмад ва Абу Довудлар ривоят қилишган.

Иқомат ҳанафий мазҳаби бўйича худди азоннинг лафзлари билан айтилади. Фақат «ҳаййа алал-фалаҳ»дан кейин икки марта «Қод қоматис Салот» жумласи қўшилади («Намоз қоим бўлди» дегани).

Иқома масжидга ёки жамоат намозига йиғилиб турганларга фарз намоз ўқиш бошланаётганини билдириш вазифасини ўтайди. Ёлғиз ўқиётган киши иқома айтса ҳам яхши.

Барча ҳолатларда иқома айтиш суннати муаккададир. Азонни чўзиб, иқомани тезлаб айтиш ҳаммага маълум. Азон айтиш ҳам суннати муаккада ҳисобланади. Қайси бир жамоа, қишлоқ ёки шаҳар келишиб, азон айтишни тарк қилсалар ислом ҳукумати уларга қарши уруш эълон қилади. Чунки улар Исломнинг шиори бўлган энг муҳим нарсалардан бирини инкор қилган ҳисобланадилар.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
vБешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.Шарҳ Бу ҳадиснинг ровияси Умму Ҳонеъ розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу давоми...

5370 05:00 / 09.01.2017
Қунут луғатда дуо ва тазарруъ маъносидадир. Шариатда эса, намозда рукуъдан олдин ёки кейин туриб Аллоҳ таолога илтижо қилиб, ёмонликни дафъ қилиш ёки яхшиликни давоми...

5395 05:00 / 04.01.2017
ҚАСР НАМОЗИ ВА УНИНГ МАСОФАСИАллоҳ таоло .Қачонки Ер юзида сафар қилсангиз, сизларга намозни қаср қилишингизда гуноҳ йўқдир,, деган Нисо 101.Шарҳ Ушбу ояти карима давоми...

98951 05:00 / 04.01.2017
Бир ота гапириб беради .Мен фарзандларимни йўл хаққисини икки қисмга бўлдим .Тонгги ва тунги, йўл хаққилари. Эрта тонгдаги йўл хаққи мактабга транспортда етиб олиш давоми...

1699 10:00 / 04.11.2021